Россиялик тадбиркорлар Ўзбекистондаги ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилмоқчи

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, муаммолар ва салоҳиятли бизнес шерикларнинг таклифлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россиянинг Ленинград вилояти тадбиркорлари ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилмоқчи, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон бош консули Абдураҳмон Маҳмудов Ленинград вилояти тадбиркорлари билан учрашди. Суҳбатда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, муаммолар ва салоҳиятли бизнес шерикларнинг таклифлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги ва инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларга бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг афзаллиги, қулай ҳудудий жойлашув, Марказий Осиё давлатлари бозорларига чиқиш имкониятлари таъкидланди.
Бош консулхона ходимлари, шунингдек, Сурхондарё вилоятида ташкил этилган "Termiz Cargo Center" халқаро логистика терминали ҳақида маълумот беришди.
© ИА "Дунё"Ўзбекистон бош консули Абдураҳмон Маҳмудов Ленинград вилояти тадбиркорлари билан учрашди.
Генконсул Узбекистана Абдурахмон Махмудов встретился с предпринимателями Ленинградской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2024
Ўзбекистон бош консули Абдураҳмон Маҳмудов Ленинград вилояти тадбиркорлари билан учрашди.

"Муҳокама учун кўтарилган яна бир долзарб масала Тошкентда Ленинград маҳсулотларини намойиш этиш ва маҳаллий тадбиркорлардан ҳамкорлар излаш учун кўргазма залини очиш бўлди. Шу муносабат билан Ленинград вилояти саноатни ривожлантириш маркази бош директори Вера Штокайло дипломатлардан Ўзбекистон пойтахтида тегишли бино танлашда ёрдам беришни сўради", — дейилади хабарда.

Музокаралар якунида Ўзбекистонга Ленинград вилояти ишбилармонлар миссиясини юбориш масаласини ишлаб чиқиш ва бошқа қатор иқтисодий шериклик масалалари бўйича мулоқотни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0