Қаерда чўмилиш мумкин эмас — инфографика

Oбуна бўлиш
Тез орада ёз келади ва Ўзбекистонда сузиш мавсуми бошланади. Ушбу даврда сув омборлари, дарёлар ва кўллар яқинида очиқ ҳавода дам олиш инсонларга хавф туғдирмаслиги учун маълум қоидаларга риоя қилиш керак.
Демак, қаерда чўмилиш мумкин эмас?
Жиҳозланган пляжларга, шунингдек сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойлари сифатида фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлмаган каналлар, кўллар, ёнғинни ўчириш сув ҳавзалари, сув тўлдирилган конлар ва бошқа сув ҳавзаларида чўмилиш тақиқланади.
Сузиш ҳавзаларида нималар тақиқланган:
️тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
️кемалар яқинига сузиб бориш;
️маст ҳолатда чўмилиш;
️чўмилиш вақти турли ўйинлар ўйнаш;
️сувда автомобиль камераси ва тахтачалардан фойдаланиш;
️кучук ва бошқа ҳайвонларни чўмилтириш, сайр қилдириш;
️сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-онасиз ўзи чўмилиши;
️шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш;
️овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
️кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш.
“Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!” сўзларини кўрсангиз, сувга тушманг! Тубининг ҳолати ва чуқурлиги номаълум бўлган жойларда сувга сакраманг!
Янгиликлар лентаси
0