https://sputniknews.uz/20240518/eik-statistika-sohasida-evroosiyo-integratsiyasining-yangi-dasturini-ishlab-chiqadi-43939114.html
ЕИК статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқади
ЕИК статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқади
2024-05-18T18:28+0500
2024-05-18T18:28+0500
2024-05-18T18:28+0500
еоии
еик
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41312421_143:309:2903:1861_1920x0_80_0_0_8e59caf30ffe80a450867c83b1f3509e.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Москвада Евроосиё иқтисодий комиссияси майдонида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар ва илмий ҳамжамият экспертлари томонидан 2030 йилгача статистика соҳасида Евроосиё интеграциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК сайтида хабар берилди.Семинар ЕИК Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев раислигида ўтказилди. Семинар Комиссия томонидан Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.Маълумотлар эволюцияси даврида статистик методологияни уйғунлаштириш, рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, статистик ва геофазовий маълумотлар интеграцияси, ахборотнинг муқобил манбалари ва ахборотни тўплаш, визуаллаштириш ва таҳлил қилиш учун сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш муҳокама қилинган асосий мавзулар бўлди. Айнан шу жиҳатлар Комиссия Иттифоқ мамлакатлари билан биргаликда ишлаб чиқишни бошлаган 2026–2030 йилларга мўлжалланган статистика соҳасида ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари асосини ташкил этди.
https://sputniknews.uz/20240516/uzbekistan-eaeu-2024-2026-yil-qoshma-tadbirlar-reja-43899937.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41312421_158:0:2889:2048_1920x0_80_0_0_84e84ce925e13e2295b9be2bd7e2f64d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еик статистика соҳасида евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқади
еик статистика соҳасида евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқади
ЕИК статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқади
Сергей Глазьев келаси йилда ЕОИИнинг статистика соҳасида интеграцияни ривожлантириш бўйича амалдаги дастурини амалга ошириш якунланишини ва бугун бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда янги стратегик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Москвада Евроосиё иқтисодий комиссияси майдонида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар ва илмий ҳамжамият экспертлари томонидан 2030 йилгача статистика соҳасида Евроосиё интеграциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК сайтида
хабар берилди. Семинар ЕИК Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев раислигида ўтказилди. Семинар Комиссия томонидан Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Сергей Глазьев келаси йилда ЕОИИнинг статистика соҳасида интеграцияни ривожлантириш бўйича амалдаги дастурини амалга ошириш якунланишини ва бугун бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда янги стратегик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Фойдаланувчиларни бугунги кун талабларига жавоб берадиган долзарб маълумотлар билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солиш кераклиги айтилди.
Маълумотлар эволюцияси даврида статистик методологияни уйғунлаштириш, рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, статистик ва геофазовий маълумотлар интеграцияси, ахборотнинг муқобил манбалари ва ахборотни тўплаш, визуаллаштириш ва таҳлил қилиш учун сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш муҳокама қилинган асосий мавзулар бўлди. Айнан шу жиҳатлар Комиссия Иттифоқ мамлакатлари билан биргаликда ишлаб чиқишни бошлаган 2026–2030 йилларга мўлжалланган статистика соҳасида ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари асосини ташкил этди.