Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди
Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2024
Oбуна бўлиш
Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга ташрифи 19 майга қадар давом этади. Меҳмон Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни "Кўксарой" қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди
Торжественная встреча премьер министра Малайзии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2024
Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди
Маросимда фахрий қоровул саф тортди, Шавкат Мирзиёев меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди
Торжественная встреча премьер министра Малайзии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2024
Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди
Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга ташрифи 19 майга қадар давом этади. Ташриф давомида сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.
Меҳмон, шунингдек, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюради ва қўшма бизнес форумида иштирок этади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди
Торжественная встреча премьер министра Малайзии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2024
Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни кутиб олди
Янгиликлар лентаси
0