Мирзиёев Қозоғистон президентини туғилган куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Хиве прошли переговоры Шавката Мирзиёева и Касым-Жомарта Токаева
В Хиве прошли переговоры Шавката Мирзиёева и Касым-Жомарта Токаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Қозоғистон президентини таваллуд куни билан чин юракдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Бугун, 17 май куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Қозоғистон президентини таваллуд куни билан чин юракдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар. Хива шаҳрида бўлиб ўтган амалий учрашувдаги келишувларнинг амалга оширилиши ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларининг янги портфелини шакллантириш, бизнес ва ҳудудларни жалб қилган ҳолда саноат, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги кооперацияни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0