Европа Иттифоқи Россия ОАВларига яна бир тақиқ қўйди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги с символикой Евросоюза, архивное фото
Флаги с символикой Евросоюза, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2024
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи “РИА Новости”, "Известия" ва “Российская газета” нашрларини кўрсатишни тақиқлади.
ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Европа Иттифоқи Россиянинг тўртта йирик ОАВи, жумладан, РИА Новости агентлигига ўз ҳудудида телевидение ва радиоэшиттиришлар билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишни тақиқлади.

“Бугун ЕИ Кенгаши Россиянинг Украинага қарши ташвиқотини қўллаб-қувватловчи ва тажовузкорлигини тарқатувчи тўртта ОАВ: “Европа овози”, “РИА Новости”, "Известия" ва “Российская газета”нинг Европа Иттифоқи ҳудудида трансляциясини тўхтатишга қарор қилди”, — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, қарор ОАВ ва уларнинг ходимларига Европа Иттифоқи ҳудудида журналистикадан ташқари фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қилмайди.
Москва олдиндан Ғарбни агар Россия ОАВлари трансляцияси ва журналистлар иши чекланган бўлса, Ғарб яшин тезлигида ва ўта оғриқли жавоб олиши ҳақида огоҳлантирган эди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг сўзларига кўра, агарда биргина рус оммавий ахборот воситаси асоссиз чекловларга дучор бўлса, бу Россиядаги Ғарб журналистларига таъсир қилади.
ЕИ Кенгаши қарорини Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Чепа изоҳлади.
“Гибрид уруш, жумладан, ахборот уруши давом этмоқда ва улар бу урушда мағлуб бўлаётганликларини тушунишади ва табиийки, сиз ҳақиқатни етказаётганингизни англаб, ҳақиқатдан қўрқишади. Шунинг учун улар бу урушда бизга максимал даражада зарар етказиш учун барча чораларни кўрмоқда”, — деди у РИА Новостига.
Сўнгги йилларда Ғарбдаги Россия оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ вазият тобора қийинлашиб бормоқда. 2016 йилнинг ноябрида Европарламент Россия ОАВларига қарши туриш зарурлиги ҳақида резолюция қабул қилиб, Sputnik ва РТ телеканалларини асосий таҳдид сифатида кўрсатган эди. Ғарбнинг кўплаб сиёсатчилари, жумладан америкалик сенаторлар ва конгрессменлар ва Франция президенти бу оммавий ахборот воситаларини АҚШ ва Франциядаги сайловларга аралашишда айбладилар, аммо улар ҳеч қандай далил келтирмаган. Россиянинг расмий вакиллари бундай баёнотларни асоссиз деб атади.
Яқинда ЕИ Россиянинг йирик оммавий ахборот воситаларига қарши санкциялар жорий этиб, уларнинг ўз ҳудудида трансляциясини тақиқлади. Ушбу қарор судга ёки ўз мамлакатлари медиа бозорлари учун масъул бўлган ЕИ мамлакатларидаги миллий тартибга солиш органларига мурожаат қилмасдан қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0