https://sputniknews.uz/20240516/shavkat-mirziyoev-un-terrorizm-43889585.html
Мирзиёев БМТ билан терроризмга қарши курашиш масаласини кўриб чиқди — тафсилотлар
Мирзиёев БМТ билан терроризмга қарши курашиш масаласини кўриб чиқди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди
2024-05-16T09:57+0500
2024-05-16T09:57+0500
2024-05-16T09:57+0500
сиёсат
ўзбекистон
бмт
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/10/43889161_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_02569fc65d3728454dcb142f489182ed.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, Владимир Воронков қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.Ўзбекистоннинг БМТ институтлари ва тузилмалари билан, энг аввало, терроризм ва бошқа трансмиллий хатар ва таҳдидларга қарши кураш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.Ўзбекистон ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини назарда тутувчи 2024–2025 йилларга мўлжалланган янгиланган "йўл харитаси" имзолангани мамнуният билан қайд этилди.Ёшларни экстремизм ва терроризм ғояларининг бузғунчи таъсиридан ҳимоя қилиш, кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва БМТ институтларида ёш мутахассислар учун стажировкалар ташкил этишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Афғонистон масаласи юзасидан фикр алмашилди. Бу мамлакатдаги вазиятга халқаро эътиборни кучайтириш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/10/43889161_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_1314ace3732d36591c766b57de200494.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев бмт бош котибининг ўринбосари – терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари владимир воронков
шавкат мирзиёев бмт бош котибининг ўринбосари – терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари владимир воронков
Мирзиёев БМТ билан терроризмга қарши курашиш масаласини кўриб чиқди — тафсилотлар
Мулоқотда терроризм ва бошқа трансмиллий хатар ва таҳдидларга қарши курашдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, Владимир Воронков қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг БМТ институтлари ва тузилмалари билан, энг аввало, терроризм ва бошқа трансмиллий хатар ва таҳдидларга қарши кураш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
“Владимир Воронков Ўзбекистоннинг можаролар ҳудудларидан фуқароларни қайтариш, уларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта интеграция қилиш, жумладан, бунда маҳалла институтининг кенг имкониятлари ва салоҳиятидан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини назарда тутувчи 2024–2025 йилларга мўлжалланган янгиланган "йўл харитаси" имзолангани мамнуният билан қайд этилди.
Ёшларни экстремизм ва терроризм ғояларининг бузғунчи таъсиридан ҳимоя қилиш, кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва БМТ институтларида ёш мутахассислар учун стажировкалар ташкил этишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистон масаласи юзасидан фикр алмашилди. Бу мамлакатдаги вазиятга халқаро эътиборни кучайтириш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.