https://sputniknews.uz/20240515/uzbekistan-burgilash-markaz-uzbekneftgaz-43884259.html
Ўзбекистонда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди
Ўзбекистонда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия тезкор бурғилаш жараёнларида масофавий муҳандислик ёрдамини кўрсатди.
2024-05-15T16:30+0500
2024-05-15T16:30+0500
2024-05-15T16:30+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
ўзбекнефтгаз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0f/43883746_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_521dba31406bbcb271ea233ca12f88ea.png
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди, дея хабар берди "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати.Қайд этилишича, марказлашган ташкилий-рақамли бошқарувни яратиш "Ўзбекнефтгаз"га қудуқларни бурғилаш муддатини 45 фоизгача қисқартириш ва уларни қурилиш қийматини 35% га камайтириш имконини беради.Ҳар бир қудуқ қурилиши учун кўзда тутилган лойиҳавий қийматдан 4,0 млрд сўмдан 10,0 млрд сўмгача иқтисод қилиш имкони пайдо бўлади.Айтилишича, марказининг энг муҳим вазифаларидан бири реал вақт режимида бурғилаш жараёнларини кузатиб боришдан иборатдир. Бурғилаш ишларини рақамлаштириш, замонавий технологиялар ва масофавий мониторинг тизимлари туфайли, марказ мутахассислари юзага келиши мумкин бўлган авария ва бахтсиз ҳодисаларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни олдини олиш имкониятига эга бўлишади.Бугундан бошлаб тўлиқ режимда иш бошлаган марказ томонидан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида жойлашган “Денгизкўл”, “Зеварда”, “Янги Тегирмон”, “Шўртан”, “Қуйи Шарқий Бердақ” ва “Қуйи Сургил” конларидаги 23 та дастгоҳларнинг бурғилаш жараёни онлайн 24/7 режимида назорат қилиб борилмоқда.Қайд этилишича, мутахассислар реал вақт режимида бурғилаш майдонларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, қудуқлар қурилиш жараёнининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0f/43883746_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_27073d860b47b01897202251e751750e.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бурғилаш ишларини бошқариш маркази
ўзбекистон бурғилаш ишларини бошқариш маркази
Ўзбекистонда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди
Россия тезкор бурғилаш жараёнларида масофавий муҳандислик ёрдамини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди, дея хабар берди "Ўзбекнефтгаз"
матбуот хизмати. Қайд этилишича, марказлашган ташкилий-рақамли бошқарувни яратиш "Ўзбекнефтгаз"га қудуқларни бурғилаш муддатини 45 фоизгача қисқартириш ва уларни қурилиш қийматини 35% га камайтириш имконини беради.
Ҳар бир қудуқ қурилиши учун кўзда тутилган лойиҳавий қийматдан 4,0 млрд сўмдан 10,0 млрд сўмгача иқтисод қилиш имкони пайдо бўлади.
“Очилиш маросимида тезкор бурғилаш жараёнларида масофавий муҳандислик ёрдамини кўрсатган Россия Федерацияси Муравленко шаҳрида жойлашган Қудуқларни қуришни бошқариш маркази ҳамда “Денгизкўл” конидаги 326-сонли қудуқ билан телекўприк алоқаси ўрнатилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, марказининг энг муҳим вазифаларидан бири реал вақт режимида бурғилаш жараёнларини кузатиб боришдан иборатдир.
Бурғилаш ишларини рақамлаштириш, замонавий технологиялар ва масофавий мониторинг тизимлари туфайли, марказ мутахассислари юзага келиши мумкин бўлган авария ва бахтсиз ҳодисаларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни олдини олиш имкониятига эга бўлишади.
“Маълумотларни Бурғилаш ишларини бошқариш марказига етказиш жараёни қуйидагича амалга оширилади. Ҳар бир бурғилаш ускунасидан бурғилаш режимларининг асосий параметрлари бўйича маълумотлар реал вақт режимида узатилади, интернет орқали маълумотлар бош офисда жойлашган компания серверига узатилади. Шундан сўнг ихтисослаштирилган дастурий таъминот ёрдамида бурғилаш майдонларидан олинган маълумотлар параметрлар ва диаграммалар кўриниши экранда акс эттирилади”, — дейилган хабарда.
Бугундан бошлаб тўлиқ режимда иш бошлаган марказ томонидан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида жойлашган “Денгизкўл”, “Зеварда”, “Янги Тегирмон”, “Шўртан”, “Қуйи Шарқий Бердақ” ва “Қуйи Сургил” конларидаги 23 та дастгоҳларнинг бурғилаш жараёни онлайн 24/7 режимида назорат қилиб борилмоқда.
Қайд этилишича, мутахассислар реал вақт режимида бурғилаш майдонларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, қудуқлар қурилиш жараёнининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқмоқда.