Ўзбекистонда қандай сунъий интеллект дастурлари яратилмоқда?
10:01 14.05.2024 (янгиланди: 10:31 14.05.2024)
© Depositphotos / Sdecore3D-изображение концепта искусственного интеллекта
© Depositphotos / Sdecore
Oбуна бўлиш
“Muxlisa” номли ўзбек тилидаги овозли ёрдамчи ишлаб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакатда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёевга рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
Шавкат Мирзиёевга рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистонда 2017 йилда IT компаниялар сони 147 та бўлган бўлса, бугунги кунда 2 мингга яқинлашди. Уларда 30 минг ходим юқори даромадли иш билан банд. 70 мингдан зиёд ёшлар IT билан мустақил шуғулланмоқда.
Шу йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсди, 200 миллион долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди. Лекин, ҳудудлар кесимида қараганда, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Мутахассисларнинг 80 фоизи шу ерда яшайди.
Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.
“Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 миллиард сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари бу танловда ҳам, худди “President Tech Award”даги каби, нуфузли халқаро компаниялар томонидан баҳолашни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Сунъий интеллект дастурларини яратиш ва қўллаш бўйича ҳам муваффақиятли иш олиб борилмоқда. Жумладан, биометрик идентификациялаш учун “My ID” тизими ривожлантирилди. Бугунги кунда 28 та банк ва 5 та давлат ташкилоти мазкур тизимга уланди. У орқали 8 миллион 200 мингдан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди.
“Muxlisa” номли ўзбек тилидаги овозли ёрдамчи ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ишланмани турли замонавий техника воситаларига ўрнатиш мўлжалланган.
Рақамли технологиялар соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида сунъий интеллект ва космик фаолиятга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, тақдимотда Ягона коммунал хизматлар платформасини жорий этиш бўйича ҳам ахборот берилди. Бу онлайн платформа орқали истеъмолчилар 8 та коммунал ташкилот хизматлари учун тўловларни амалга ошириши мумкин бўлади. Унда 14 тадан ортиқ идоралар маълумотларини бир нуқтада жамлаш ҳамда автоматлаштирилган равишда тақсимлаш имконияти пайдо бўлади.