АҚШ ўзига қарам бўлганларга панд бермоқда — Жаҳон банкининг собиқ раҳбари

© Sputnik / Игорь МихалевКупол Капитолия - здание конгресса США в Вашингтоне.
Купол Капитолия - здание конгресса США в Вашингтоне.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2024
Oбуна бўлиш
Жаҳон банкининг собиқ раҳбари: АҚШ ва иттифоқчилар уларга қарам бўлганларга панд бермоқда.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўзларига қарам бўлган давлатларга панд бермоқда, Қўшма Штатларнинг заифлиги Африка давлатларининг Хитой ва Россияга мойил бўлишига олиб келмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Жаҳон банкининг собиқ раҳбари Дэвид Малпассга таяниб хабар берди.
"АҚШнинг бутун дунё бўйлаб заифлиги Африканинг Саҳрои Кабирни ислом фундаменталистлари, Хитой ва Россияга таслим бўлишига олиб келади", — деди у ижтимоий тармоғидаги постида.
Малпассга кўра, сўнгги бир неча ой иқтисодиёт, геосиёсат ва глобал институтлар учун "ҳалокатли вақт" бўлди. Унинг таъкидлашича, глобал институтлар ва улардаги АҚШнинг роли, жумладан, можаролар туфайли муваффақиятсизликка учрамоқда.
"Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларимиз бизга қарам бўлганларнинг кўпига панд бермоқда", деди у Нигерни мисол қилиб келтирган ҳолда.
Янгиликлар лентаси
0