https://sputniknews.uz/20240514/songgi-qongiroq-maktab-tavsiya-taqiq-43863929.html
Сўнгги қўнғироқ: мактаб ўқувчилари учун тавсиялар ва тақиқланган тадбирлар
Сўнгги қўнғироқ: мактаб ўқувчилари учун тавсиялар ва тақиқланган тадбирлар
Sputnik Ўзбекистон
Умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади. Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш мумкин эмас.
2024-05-14T11:16+0500
2024-05-14T11:16+0500
2024-05-14T11:16+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
ўқувлар
оммавий тадбир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35318332_0:85:1616:994_1920x0_80_0_0_b04090ab4d256ffc3dd1261f646cfa1f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни бўлиб ўтади, дея хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.Вазирлик умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади.Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:Хабарда вазирлик ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан тадбирларни ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35318332_88:0:1528:1080_1920x0_80_0_0_bde55af0999185f1f108c4faebb099cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сўнгги қўнғироқ 2024 мактаб ўзбекистон so‘nggi qo‘ng‘iroq 2024 maktab o‘zbekiston
сўнгги қўнғироқ 2024 мактаб ўзбекистон so‘nggi qo‘ng‘iroq 2024 maktab o‘zbekiston
Сўнгги қўнғироқ: мактаб ўқувчилари учун тавсиялар ва тақиқланган тадбирлар
Ўқувчиларга ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш тақиқланди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни бўлиб ўтади, дея хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
матбуот хизмати. Вазирлик умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади.
мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;
маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;
фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;
йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:
турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;
битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш;
ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
Хабарда вазирлик ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан тадбирларни ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраган.