Шавкат Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосарини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с заместителем Премьера Государственного совета Лю Гочжуном
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с заместителем Премьера Государственного совета Лю Гочжуном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2024
Oбуна бўлиш
Лю Гочжун Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Делегация Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.
Хитой делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига ХХР раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши бош вазири Ли Цяннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Мулоқотда қўмита фаолияти самарали натижалар бераётгани, товар айирбошлаш ва жалб этилаётган инвестициялар ҳажми барқарор ошаётгани, мунтазам авиақатновлар сони кўпайиб бораётгани, маданий тадбирлар фаол ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
“Савдо кўрсаткичларида мувозанатни таъминлаш ва мамлакат маҳсулотларининг Хитой бозорига кириши учун қулай шароитлар яратиш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида муҳим инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар кооперациясини кенгайтириш, гуманитар, таълим ва туризм дастурларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича ишларнинг амалий босқичини тез фурсатда бошлаш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0