Сергей Шойгунинг янги лавозими маълум бўлди

© Sputnik / Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишСергей Шойгу
Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2024
Oбуна бўлиш
Путин Шойгуни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Сергей Шойгуни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.
Россия раҳбари бошқа фармон билан Николай Патрушевни бошқа ишга ўтгани муносабати билан ушбу лавозимдан озод қилди.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қўшимча қилишича, армия генерали Шойгу ўзининг янги лавозимида Ҳарбий-саноат мажмуаси бўйича комиссияда президент ўринбосари бўлади. Унинг сўзларига кўра, у аниқ корхоналарда ҳарбий-саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръатларини жуда яхши билади.
Кремль матбуот котибининг қўшимча қилишича, Шойгу бевосита давлат раҳбарига бўйсунувчи Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат ишини ҳам назорат қилади.
“Сиз аллақачон биласиз, аввалроқ хизмат Мудофаа вазирлигидан президентга ўтилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг ишига ҳам Сергей Шойгу раҳбарлик қилади ва назорат қилади”, — деди Песков.
Шундай қилиб, Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимига тайинланиши билан армия генерали “ўзи ичкаридан биладиган соҳада ишлашда давом этади”, дея хулоса қилди давлат раҳбари матбуот котиби.
Россия президенти Владимир Путин қуйидагиларни таклиф қилди:
Александр Линецни президентнинг махсус дастурлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш;
Виктор Золотовни Россия гвардияси раҳбари лавозимига қайта тайинлаш;
Дмитрий Кочневни Федерал хавфсизлик хизмати директори лавозимига тайинлаш;
Борис Ковалчукни Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинлаш;
Александр Бортниковни Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимига қайта тайинлаш;
Сергей Наришкинни ташқи разведка хизмати директори лавозимига қайта тайинлаш;
Константин Чуйченкони Адлия вазирлиги раҳбари лавозимига қайта тайинлаш;
Сергей Лавровни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири лавозимига қайта тайинлаш;
Александр Куренковни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари лавозимига қайта тайинлаш;
Владимир Колоколцевни Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари лавозимига қайта тайинлаш;
Андрей Белоусовни мудофаа вазири этиб тайинлаш.
Сенаторлар 13 май куни қўмита йиғилишларида ва 14 май куни Федерация Кенгаши йиғилишида президент томонидан таклиф этилган номзодлар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Михаил Мишустинни Россия Федерацияси бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Янгиликлар лентаси
0