https://sputniknews.uz/20240512/saudi-arabia-uzbekistan-xalqaro-maktab-43842075.html
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонидаги компания ўзбекистонлик шериклар билан халқаро мактабларни ташкил этишни режалаштирмоқда.
2024-05-12T11:20+0500
2024-05-12T11:20+0500
2024-05-12T11:20+0500
ўзбекистон
жамият
саудия арабистони
мактаб
ўқувчилар
инвестор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27226932_0:0:1141:642_1920x0_80_0_0_cb866515a6295e4f5000cf98fee6012c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Саудия Арабистони Ўзбекистонда халқаро мактаблар ташкил этиш ниятида, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонидаги "Al Faris International" компанияси раиси Осама бин Солиҳ билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистонда хусусий халқаро мактаблар филиалларини очиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.Қайд этилишича, компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.Ўзбекистон элчиси шу каби мактабларни республикада очиш, ўқувчилар билимини ҳар томонлама яхшилаш ва ўқитувчиларнинг малакавий кўникмасини ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш таклифини билдирди.Саудия томони ушбу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлади.Учрашув якунида "Al Faris International" компанияси делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27226932_42:0:1045:752_1920x0_80_0_0_7d0e2bffb576cc36b8258c7f6f550803.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саудия арабистони ўзбекистон халқаро мактаб
саудия арабистони ўзбекистон халқаро мактаб
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин
Саудия Арабистонидаги компания ўзбекистонлик шериклар билан халқаро мактабларни ташкил этишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Саудия Арабистони Ўзбекистонда халқаро мактаблар ташкил этиш ниятида, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонидаги "Al Faris International" компанияси раиси Осама бин Солиҳ билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистонда хусусий халқаро мактаблар филиалларини очиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.
Ўзбекистон элчиси шу каби мактабларни республикада очиш, ўқувчилар билимини ҳар томонлама яхшилаш ва ўқитувчиларнинг малакавий кўникмасини ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш таклифини билдирди.
Саудия томони ушбу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлади.
"Биз юз фоиз ўз капиталимиз асосида ёки ўзбекистонлик шериклар билан халқаро мактабларни ташкил этишга тайёрмиз. Ушбу мактабларда халқаро стандартларга мос равишда таълим берилади, ўқиш хорижий ва маҳаллий тил қатъий талаби асосида олиб борилади. Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасалари ҳам ташкил этилади. Бунда 6 ёшгача бўлган болаларга мактабга тайёргарлик бўйича кучайтирилган дарслар ўтилади", деди Осама бин Солиҳ.
Учрашув якунида "Al Faris International" компанияси делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.