Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

© Anna Shtourman/FIDEНодир Абдусаттаров играет против Магнуса Карлсена
Нодир Абдусаттаров играет против Магнуса Карлсена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2024
Oбуна бўлиш
Варшавада Superbet Rapid & Blitz турнири бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди.
Варшавада "Superbet Rapid & Blitz" турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақа 8-12 май кунлари бўлиб ўтадиган учта тезкор шахмат турнирининг биринчиси. Соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил қилувчи мусобақанинг биринчи босқичида Нодирбек Абдусатторов, Магнус Карлсен, Вей И, Аниш Гири, Гукеш Доммаражу, Кирилл Шевченко каби шахматчилар иштирок этмоқда.
Абдусатторов турнирнинг блиц йўналиши 3-туридан ўрин олган баҳсда норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.
Карлсен фарзинни бой бериб қўйганидан сўнг асабийлашди ва мағлубиятни тан олди.
Ҳозирда Магнус Карлсен 6 очко билан 2-ўринда, Нодирбек Абдусатторов эса 4,5 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Абдусатторов рапид йўналишида 8 очко билан 7-ўринни қўлга киритди.
Магнус кунни Кирилл Шевченко устидан ғалаба билан бошлаган бўлса, иккинчи ва учинчи раундларда иккита мағлубиятга учради. Масалан, Нодирбек Абдусатторов билан кечган ўйинда ўта оғир вазиятдаги ҳалокатли зарбани ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Абдусатторов "Tata Steel Chess-2023” турнирида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонганди.
Янгиликлар лентаси
0