Ўзбекистон Қозоғистон билан транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
14:12 12.05.2024 (янгиланди: 11:10 13.05.2024)
© Министерство транспорта республики УзбекистанОстонада Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев билан ишчи учрашув ўтказди.
© Министерство транспорта республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Остонада Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев билан ишчи учрашув ўтказди.
© Министерство транспорта республики УзбекистанОстонада Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев билан ишчи учрашув ўтказди.
Остонада Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев билан ишчи учрашув ўтказди.
© Министерство транспорта республики Узбекистан
Унда томонлар халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, темир йўл ва автомобиль транспорти, транспорт инфратузилмасини қуриш йўналишида ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этишди.
Хусусан, “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш, “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини биргаликда ривожлантириш ва юк ташиш ҳужжатларини рақамлаштириш орқали ташувларни янада тезлаштириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
“Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли қурилиши борасида Қозоғистон томони Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди”, — дейилади хабарда.
© Министерство транспорта республики УзбекистанОстонада Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев билан ишчи учрашув ўтказди.
Остонада Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев билан ишчи учрашув ўтказди.
© Министерство транспорта республики Узбекистан
Карабаев “лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий коммуникациялар ва савдони ривожлантиришга хизмат қилади, чунки Жанубий Осиё минтақасининг йирик денгиз портларига чиқиш йўллари очилади”, дея ишонч билдирди.
Шунингдек, томонлар юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон алмашиш "E-Permit" тизими амалиётга татбиқ этилганини мамнуният билан қайт этишди.
"Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 2024-2025 йилларда транспорт ва логистика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзолашди", – дейилади хабарда.