https://sputniknews.uz/20240512/eaeu-savdo-zona-ekspert-43842858.html
Яқин йилларда ЕОИИ эркин савдо зонасини кенгайтиради — эксперт
Яқин йилларда ЕОИИ эркин савдо зонасини кенгайтиради — эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Эркин савдо зонасини кенгайтириш борасида Мўғулистон, Таиланд, Миср, Ҳиндистон ва Хитой каби давлатлар билан музокаралар давом этмоқда.
2024-05-12T16:23+0500
2024-05-12T16:23+0500
2024-05-13T11:09+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
божхона
савдо
россия
миср
ҳиндистон
хитой
мўғулистон
таиланд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/06/42806638_0:0:2732:1537_1920x0_80_0_0_7ad01ff1db302d5a61876c6a7d0f557d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Яқин йиллардаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фаолиятининг энг муҳим йўналиши “эркин савдо зонасини кенгайтириш” бўлади. Бу ҳақда Сиёсий экспертлар гуруҳи раҳбари Константин Калачёв маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Тожикистон.Москвада Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 10 йиллигига бағишланган юбилей саммити бўлиб ўтди, унда бешта давлат раҳбарлари иштирок этди. Сиёсий экспертлар гуруҳи раҳбари Константин Калачёв "Sputnik на русском"га берган интервьюсида ЕОИИ 10 йил давомида қандай натижаларга эришганини айтди.Мирзиёев ЕОИИ юбилей саммитида иштирок этди – илгари сурилган таклифларЯгона иқтисодий маконни барпо этиш нуқтаи назаридан эришилган ютуқлар яққол кўриниб турибди, деб ҳисоблайди у.Унинг сўзларига кўра, ЕОИИдан барча мамлакатлар учун ривожланиш драйвери сифатида фойдаланиш, иттифоқ имкониятларидан фойдаланган ҳолда ташқи чақириқлар, таҳдид ва хатарларга жавоб бериш имконияти муҳим аҳамиятга эга.У асосийси, нол божлар, Россия товарларини ҳам ушбу мамлакатларга, ҳам у ердан Россия Федерациясига божсиз олиб кириш, шунингдек, жаҳон савдосини янада ривожлантириш эканлигини тушунтирди.
https://sputniknews.uz/20240511/eoii-strategiya-2025-muvaffaqiyatli-amalga-oshirilayotgani-qayd-etildi-43838592.html
миср
хитой
мўғулистон
таиланд
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/06/42806638_1:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_b218c1c72dd8f448d6075e6cf7377bfc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии эркин савдо зонаси сиёсий экспертлар гуруҳи раҳбари константин калачев sputnik на русском
еоии эркин савдо зонаси сиёсий экспертлар гуруҳи раҳбари константин калачев sputnik на русском
Яқин йилларда ЕОИИ эркин савдо зонасини кенгайтиради — эксперт
16:23 12.05.2024 (янгиланди: 11:09 13.05.2024) Эркин савдо зонасини кенгайтириш борасида Мўғулистон, Таиланд, Миср, Ҳиндистон ва Хитой каби давлатлар билан музокаралар давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Яқин йиллардаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фаолиятининг энг муҳим йўналиши “эркин савдо зонасини кенгайтириш” бўлади. Бу ҳақда Сиёсий экспертлар гуруҳи раҳбари Константин Калачёв маълум қилди, деб ёзмоқда
Sputnik Тожикистон. Москвада Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 10 йиллигига бағишланган юбилей саммити бўлиб ўтди, унда бешта давлат раҳбарлари иштирок этди. Сиёсий экспертлар гуруҳи раҳбари Константин Калачёв "Sputnik на русском"га берган интервьюсида ЕОИИ 10 йил давомида қандай натижаларга эришганини айтди.
“ЕОИИ ЕвроАзЭС (Евросиё иқтисодий ҳамжамияти, 2001 йилдан 2010 йилгача мавжуд бўлган тузилма, ЕОИИ ташкил этилиши муносабати билан тугатилган) ва Божхона иттифоқидан бошланди. Мақсадлар аниқ ва оддий эди – товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи ҳаракати эркинлиги”, — деди эксперт.
Ягона иқтисодий маконни барпо этиш нуқтаи назаридан эришилган ютуқлар яққол кўриниб турибди, деб ҳисоблайди у.
"Биз реал иқтисодий интеграцияни кўрмоқдамиз, савдо айланмасининг жуда жиддий ўсиши, ягона божхона майдони", — дея тушунтирди Калачёв.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИдан барча мамлакатлар учун ривожланиш драйвери сифатида фойдаланиш, иттифоқ имкониятларидан фойдаланган ҳолда ташқи чақириқлар, таҳдид ва хатарларга жавоб бериш имконияти муҳим аҳамиятга эга.
"Яқин йиллардаги ЕОИИ фаолиятининг энг муҳим йўналиши эркин савдо зонасини кенгайтириш бўлади. Бу борада Мўғулистон, Таиланд, Миср, Ҳиндистон ва Хитой каби давлатлар билан музокаралар давом этмоқда", — дея эслатди таҳлилчи.
У асосийси, нол божлар, Россия товарларини ҳам ушбу мамлакатларга, ҳам у ердан Россия Федерациясига божсиз олиб кириш, шунингдек, жаҳон савдосини янада ривожлантириш эканлигини тушунтирди.