Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади

© Sputnik / Табылды КадырбековНасилие
Насилие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2024
Oбуна бўлиш
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм канали хабар берди.
“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
2024 йил 1 июндан:
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;
тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:
хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;
расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.
Молоток судьи в зале суда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо қандай кучайтирилмоқда?
Янгиликлар лентаси
0