Болага ғамхўрлик қилмаслик ҳам зўравонлик — Болалар омбудсмани

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Фақат Ўзбекистон фуқароларига эмас, балки мамлакатимизда бўлиб турган Россия фуқароларидан ҳам зарурий ёрдамимизни аямаймиз, дейди Сурайё Раҳмонова.
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида гап кетганда, биз учта шакл ҳақида гапирамиз. Бу жисмоний, психологик ва жинсий зўравонлик, дейди Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
“Жинсий зўравонлик ҳақида сўз борганда, бу нафақат минтақавий муаммо, балки глобал муаммо эканлигини таъкидлаш керак. Афсуски, қиз боланинг ҳаётида бундай вазият юзага келганда, у изсиз ўтмайди. Жинсий зўравонлик қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, яъни қиз болага нисбатан қандай жинсий жиноят содир этилишидан қатъи назар, у ўзининг чуқур изларини қолдириши аниқ”, - дейди у.
Болага ғамхўрлик қилмаслик ҳам зўравонлик эканлиги, одамларнинг фикрлаш стереотипларини ўзгартириш муҳимлиги ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0