https://sputniknews.uz/20240508/uzbekistan-xitoy-ijtimoiy-himoya-hamkorlik-43773631.html
Ўзбекистон ва Хитой ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Хитой ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
2024-05-08T10:19+0500
2024-05-08T10:19+0500
2024-05-08T10:19+0500
жамият
хитой
ўзбекистон
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
ногиронлиги бўлган шахслар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/08/43773466_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_431426ef8e0737df38839a85ca8e8570.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитой Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.Қайд этилишича, агентлик директори Мансурбек Оллоёров ёлғиз кексалар учун мобиль хизматларини ташкил этиш, маҳалла даражасида хизматларни ривожлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни бошлашни таклиф қилди.Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болалар ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдорлигини билдирди.Шунингдек, Хитой томони 2025-йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган “Ижтимоий ҳимоя: Барқарор ривожланиш ва тенглик сари йўл” мавзусидаги Бутунжаҳон конференциясида иштирок этишга таклиф этилди.Қайд этилишича, бу ҳамкорлик ҳар икки мамлакат аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун янги имкониятлар очмоқда.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/08/43773466_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_88e0d86afc5d64f91cb76871588863d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ижтимоий ҳимоя ҳамкорлик шаҳноза мирзиёева мансурбек оллоёров
ўзбекистон хитой ижтимоий ҳимоя ҳамкорлик шаҳноза мирзиёева мансурбек оллоёров
Ўзбекистон ва Хитой ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик қилади
Мансурбек Оллоёров ва Шаҳноза Мирзиёева Хитойга борди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
хабар берди. Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитой Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, агентлик директори Мансурбек Оллоёров ёлғиз кексалар учун мобиль хизматларини ташкил этиш, маҳалла даражасида хизматларни ривожлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни бошлашни таклиф қилди.
Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болалар ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдорлигини билдирди.
“Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Хитой томони 2025-йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган “Ижтимоий ҳимоя: Барқарор ривожланиш ва тенглик сари йўл” мавзусидаги Бутунжаҳон конференциясида иштирок этишга таклиф этилди.
Қайд этилишича, бу ҳамкорлик ҳар икки мамлакат аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун янги имкониятлар очмоқда.