Мирзиёев ўзбекистонликлар 1941-1943 йиллар мудофаа фондига қанча маблағ топширганини айтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального обслуживания.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального обслуживания. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликлар 1941-1943 йилларда мудофаа фондига 22 миллион рубллик қимматбаҳо шахсий буюмларини ихтиёрий равишда топширган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Бугунги шонли байрам – 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан мўътабар фахрийларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Ушбу қутлуғ кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда жасорат кўрсатиб, башариятни фашизм балосидан сақлаб қолган қаҳрамон ота-боболаримиз ҳамда фронт ортида мардона меҳнат қилиб, ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшган мард ва олижаноб юртдошларимиз хотирасига юксак ҳурмат-эҳтиром бажо келтирамиз”, — дейилади табрик матнида.
Президент, шунингдек, жанг майдонларидан омон қайтиб, мамлакат равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган уруш ва меҳнат фахрийларига чексиз ташаккур изҳор этди.
“Ўша оғир йилларда фронтга сафарбар этилган 1 миллион 950 мингдан зиёд ўзбекистонлик жангчилардан 538 мингдан кўпроғи ҳалок бўлгани, 158 мингдан ортиғи бедарак йўқолгани, 870 мингдан ошиғи турли жароҳатлар олгани, 60 минг нафардан зиёди эса ногирон бўлиб қайтгани бу ғалаба биз учун нақадар қимматга тушганини яққол кўрсатиб турибди. Ана шу қирғинбарот уруш халқимиз қалбида қолдирган битмас жароҳатни, орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, ҳамон унутиб бўлмайди”, — дея қайд этди президент.
Уруш даврида 214 минг аскар ва офицерлар жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. Уларнинг 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига, 70 нафари учала даражадаги “Слава” (“Шуҳрат”) орденига сазовор бўлган.
Сиздек нуронийларнинг дуолари бизга мададкор бўлади — Мирзиёев
“Метин иродали халқимиз ўша таҳликали йилларда фронт ортида сабот ва матонат билан меҳнат қилди. Саноат корхоналарининг фаолияти фронт эҳтиёжлари учун йўналтирилди. Уруш алангаси ичида қолган ҳудудлардан мамлакатимизга 170 дан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилди ва қисқа муддатда уларнинг фаолияти қайта тикланди. Эл-юртимиз фронт учун жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берди”, — дейилади табрикда.
Ўзбекистон аҳолиси 1941-1943 йилларда мудофаа фондига 475 миллион рублдан ортиқ маблағни, 22 миллион рубллик қимматбаҳо шахсий буюмларини ихтиёрий равишда топширгани ғалабани яқинлаштиришга яна бир муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

“Халқимиз юксак одамийлик фазилатини намоён этиб, уруш ҳудудларидан эвакуация қилинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонга бошпана берди. Ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болаларга меҳр-оқибат кўрсатиб, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди”, — дея қайд этди Мирзиёев.

Таъкидланишича, Тошкентда халқ жасоратининг тимсоли сифатида бунёд қилинган муҳташам “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси қисқа вақт ичида қутлуғ қадамжога айланди.
Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди
Шу кунгача бу ерга 2 миллион 200 минг нафардан зиёд зиёратчи ташриф буюриб, уни катта қизиқиш ва эътибор билан томоша қилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Мажмуа жамоаси томонидан элликка яқин китоб-альбом ва монографиялар, ноёб ҳужжатлар тўпламлари яратилиб, ҳозирга қадар номаълум бўлган юзлаб тарихий фактлар аниқланиб, жамоатчиликка етказилди.
“Бобомни излайман” лойиҳаси доирасида урушда иштирок этган 2 миллион нафарга яқин ватандошлар рўйхати шакллантирилди. Фуқаролардан келиб тушган 300 дан зиёд мурожаатлар бўйича урушда бедарак кетган 200 нафар жангчининг тақдирига оид муҳим маълумотлар тўпланди.
“Ҳеч шубҳасиз, биз бугунги озод ва эркин ҳаёт учун азиз жонини аямасдан курашган бундай улуғ инсонлар олдида доимо қарздормиз, улар учун бундан буён ҳам барча шароитларни яратиб берамиз. Ҳозирги ғоят мураккаб ва таҳликали замонда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фарзандларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва аҳилликни асрашдек ўта муҳим вазифаларни бажаришда қаҳрамон фахрийларимизнинг жасорати, шонли анъаналари биз учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Биз улардан руҳ ва куч олиб, Ватан ҳимоячилари, тинчлик посбонлари, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлишдек юксак бурчимизни албатта шараф билан адо этамиз”, — дейилган президент табригида.
Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2024
Путин Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Мирзиёевга табрик йўллади
Янгиликлар лентаси
0