Ҳурмат ва эҳтиром ила: Тошкентда Ғалаба кўнгиллилари фахрийларни табриклади
18:15 08.05.2024 (янгиланди: 18:32 08.05.2024)
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
“Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракатининг Ўзбекистондаги вакиллари пойтахтда истиқомат қилаётган фахрийларни яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Ғалаба куни билан табриклади.
Кўнгиллилардан бири – Албина Ежкованинг хонадонида байрамга жўшқин тайёргарлик кетмоқда. Бу сўнгги тайёргарлик – бир соат ичида кўнгиллилар гуруҳи Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, Ленинград қамалидан омон қолганлар, концлагер асирлари ва фронтда хизмат қилганлар уйларига Буюк Ғалаба куни билан табриклаш учун боришади. Бу йил кўнгиллилар рўйхатидан 49 нафар фахрий жой олган ва улар афсуски, бу рўйхат йилдан йилга қисқариб бормоқда.
© Архив Волонтеров ПобедыМактаб ўқувчилари учун фахрийлар билан учрашув жуда ҳаяжонли воқеадир, улар диққат билан манзилларни бўлишиб олишмоқда
Мактаб ўқувчилари учун фахрийлар билан учрашув жуда ҳаяжонли воқеадир, улар диққат билан манзилларни бўлишиб олишмоқда
© Архив Волонтеров Победы
Кўнгиллилар ушбу муҳим кунга бир неча ҳафта олдин, маблағ тўпланишини эълон қилганларида тайёргарлик кўришни бошлашди: анъанавий равишда ҳар бир фахрий учун озиқ-овқат тўплами тайёрланади. Лекин бу асосийси эмас, дейди “Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракатининг Ўзбекистондаги халқаро вакили Сергей Ежков, асосий мақсад ҳар бир фахрийга зарур бўлган эътиборни кўрсатмоқ.
© Архив Волонтеров ПобедыКўнгиллилар фахрийларни табриклашмоқда
Кўнгиллилар фахрийларни табриклашмоқда
© Архив Волонтеров Победы
© Архив Волонтеров ПобедыКнязев Гельман Искакович — Улуғ Ватан уруши фахрийси
Князев Гельман Искакович — Улуғ Ватан уруши фахрийси
© Архив Волонтеров Победы
Биз “Ғалаба куни муборак бўлсин, фахрий!” акциясини биз Тошкент аҳолиси ва бутун республика кўмагида иккинчи марта ўтказмоқдамиз. Биз маблағ йиғдик — маблағ йиғиш икки ҳафта олдин эълон қилинган эди. Жами йиғилган маблағ қарийб 11 млн сўмни ташкил этди. Бу пулларга озиқ-овқат тўпламларини харид қилдик”, — деди Сергей Ежков.
© Архив Волонтеров ПобедыКўнгиллилар Улуғ Ватан уруши фахрийсини табриклашмоқда
Кўнгиллилар Улуғ Ватан уруши фахрийсини табриклашмоқда
© Архив Волонтеров Победы
© Архив Волонтеров ПобедыУлуғ Ватан уруши фахрийси
Улуғ Ватан уруши фахрийси
© Архив Волонтеров Победы
Бундан бир неча кун олдин Тошкентдаги “Биродарлар қабри” мажсуасида “Хотира олови” тадбири бўлиб ўтди. Пойтахтга Москвадаги Номаълум аскар қабридан Мангу оловнинг парчаси келтирилди. Фонуслар фахрийларга ҳам топширилди. Уларни эса таниқли россиялик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Денис Лебедев тақдим этди. Фахрийлар орасида унинг мухлиси –Ленинград қамалидан омон қолган Юрий Смолич ҳам бор эди. Ўша даҳшатли даврда у отасидан ва икки укасидан айрилган. У касалхонада ишлаган қўшниси туфайли омон қолишга муваффақ бўлган. Аёл кичкина Юра ва унинг онасига Ладога кўли бўйлаб Ленинградни "ҳаёт йўли" бўйлаб жўнаб кетиш нуқтасига етиб олишига ёрдам берган.
Юрий Георгиевич Ғалаба кўнгиллилари билан учрашиб, уй остонасида кўп йиллардан бери кузатиб келадиган келган севимли спортчисини кўрганида ҳайратда жуда ҳайратланди.
© Архив Волонтеров ПобедыЮрий Смолич севимли спортчиси Денис Лебедев билан учрашди
Юрий Смолич севимли спортчиси Денис Лебедев билан учрашди
© Архив Волонтеров Победы
Яна бир қамалдан омон қолган – Ирина Панькова ҳам кутилмаган совға олди. Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов номидан Ирина Сергеевнага Ленинграднинг фашистик блокададан тўлиқ озод қилинганининг 80 йиллиги шарафига фахрий кўкрак нишони топширилди.
© Архив Волонтеров ПобедыИрина Панькова учун Ленинграднинг фашистлар блокадасидан тўлиқ озод қилинганининг 80 йиллиги шарафига фахрий кўкрак нишони
Ирина Панькова учун Ленинграднинг фашистлар блокадасидан тўлиқ озод қилинганининг 80 йиллиги шарафига фахрий кўкрак нишони
© Архив Волонтеров Победы
© Архив Волонтеров ПобедыСанкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва Санкт-Петербург оилавий таълимни ривожлантириш марказлари талабаларидан Ирина Панковага табриклар
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва Санкт-Петербург оилавий таълимни ривожлантириш марказлари талабаларидан Ирина Панковага табриклар
© Архив Волонтеров Победы
“Қаерда яшашингиздан қатъи назар, ҳар бирингизга эътибор бериш ва ғамхўрлик қилиш биз учун ниҳоятда муҳим”,– деб ёзди губернатор.
Ирина Сергеевнани, шунингдек, Санкт-Петербург оилавий таълимни тарғиб қилиш марказлари талабалари табриклашди. Кўнгиллилар ва фахрийлар учрашувлар қандай ўтгани ҳақида батафсил – Sputnik Ўзбекистон материалида.