https://sputniknews.uz/20240508/hamas-sulh-43778012.html
ҲАМАС нима сабабдан сулҳга рози бўлганини ошкор қилди
ҲАМАС нима сабабдан сулҳга рози бўлганини ошкор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати унга берилган кафолатлар туфайли воситачилар томонидан таклиф қилинган сулҳ шартларига рози бўлди.
2024-05-08T13:31+0500
2024-05-08T13:31+0500
2024-05-08T13:31+0500
дунё янгиликлари
дунёда
исроил
фаластин
миср
қатар
ғазо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/17/40236793_0:154:3072:1882_1920x0_80_0_0_af7bbe47720dd9b464fa3d847d9621ec.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати унга берилган кафолатлар туфайли воситачилар томонидан таклиф қилинган сулҳ шартларига рози бўлди. Бу ҳақда ҲАМАСнинг сиёсий етакчиларидан бири Бассам Халаф Sputnik радиосига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Душанба куни ҲАМАС Миср ва Қатар воситачилари томонидан таклиф қилинган 42 кунлик уч босқичли сулҳ шартларига розилигини эълон қилди, унда исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш кўзда тутилган ва Исроилнинг жавоби кутилмоқда.Шу билан бирга, у "юқори мартабали исроиллик ҳарбий асирларни алмашишни кечиктириш бу уруш пайтида ҲАМАС қўлида кучли қартага айланди", деб ҳисоблайди.Халафнинг сўзларига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўт очишни тўхтатишни истамайди ва ҳаракат воситачилар таклифини рад этади деб ўйлаган.Халафнинг таъкидлашича, Рафаҳда содир бўлаётган воқеалар музокаралар жараёнига таъсир қилмайди, чунки ҳаракат дастлаб ўзининг қатъий позициясини ва рад эта олмайдиган талабларини баён қилган, биринчи навбатда, бу ўт очишни тўхтатиш ва Исроил армиясини Ғазо секторидан олиб чиқиш.Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангарилари чегара ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ кишини гаровга олган. Расмий маълумотларга кўра, 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган.Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида тинч аҳоли манзилларига ҳужумларни ўз ичига олган “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Исроил анклавни тўлиқ қамалга олганини эълон қилди: сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 34 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 78 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
фаластин
миср
қатар
ғазо
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/17/40236793_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_fa5c4fcef95e52845b736bbecd9917a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фаластиннинг ҳамас ҳаракати кафолатлар сулҳ шартлари
фаластиннинг ҳамас ҳаракати кафолатлар сулҳ шартлари
ҲАМАС нима сабабдан сулҳга рози бўлганини ошкор қилди
ҲАМАС берилган кафолатларга жавобан сулҳга рози бўлди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати унга берилган кафолатлар туфайли воситачилар томонидан таклиф қилинган сулҳ шартларига рози бўлди. Бу ҳақда ҲАМАСнинг сиёсий етакчиларидан бири Бассам Халаф Sputnik радиосига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Душанба куни ҲАМАС Миср ва Қатар воситачилари томонидан таклиф қилинган 42 кунлик уч босқичли сулҳ шартларига розилигини эълон қилди, унда исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш кўзда тутилган ва Исроилнинг жавоби кутилмоқда.
“Музокаралар Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш ва ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиш босқичида боши берк кўчага кириб қолди, бироқ берилган кафолатлар бизни бу таклифга рози бўлишга мажбур қилди”, — деди у.
Шу билан бирга, у "юқори мартабали исроиллик ҳарбий асирларни алмашишни кечиктириш бу уруш пайтида ҲАМАС қўлида кучли қартага айланди", деб ҳисоблайди.
Халафнинг сўзларига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўт очишни тўхтатишни истамайди ва ҳаракат воситачилар таклифини рад этади деб ўйлаган.
“ҲАМАС исроилликларнинг жавобини кутар экан, Рафаҳда Исроил агрессиясига қаршилик кўрсатади”, — дея қўшимча қилди у.
Халафнинг таъкидлашича, Рафаҳда содир бўлаётган воқеалар музокаралар жараёнига таъсир қилмайди, чунки ҳаракат дастлаб ўзининг қатъий позициясини ва рад эта олмайдиган талабларини баён қилган, биринчи навбатда, бу ўт очишни тўхтатиш ва Исроил армиясини Ғазо секторидан олиб чиқиш.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангарилари чегара ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ кишини гаровга олган. Расмий маълумотларга кўра, 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида тинч аҳоли манзилларига ҳужумларни ўз ичига олган “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Исроил анклавни тўлиқ қамалга олганини эълон қилди: сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 34 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 78 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.