Мирзиёев янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял верительные грамоты у вновь назначенных иностранных послов
Президент Республики Узбекистан принял верительные грамоты у вновь назначенных иностранных послов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Унда президент Венгрия элчиси Йожеф Рожа, Эрон Ислом Республикаси элчиси Муҳаммадали Искандарий, Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт, Ўмон Султонлиги элчиси Вафо ал-Бусаидий, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.
Президент Республики Узбекистан принял верительные грамоты у вновь назначенных иностранных послов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2024
Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.
Ўзбекистон етакчиси глобал геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган, барқарор ривожланишга таҳдидлар тобора кучаяётган ҳозирги даврда давлатлар ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйишда, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишда дипломатлар фаолияти янада муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг устувор йўналишлари ўз ифодасини топган. Жумладан, дунёдаги барча давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, хусусий сектор учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш.
“Бугунги Ўзбекистон – жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан узоқ муддатли ва кенг қамровли алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлатдир”, — деди президент.
Ўзбекистон бундан буён ҳам халқаро майдонда очиқ, прагматик ва ташаббускор ташқи сиёсатни изчил давом эттиришини таъкидлаб, давлат раҳбари элчилар диққатини улар вакиллик қилаётган мамлакатлар билан муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги даражага кўтариш муҳимлигига қаратди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.
Президент Республики Узбекистан принял верительные грамоты у вновь назначенных иностранных послов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2024
Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.
Президент Венгрия элчисига мурожаат қилар экан, Будапешт Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва вақт синовларидан ўтган ишончли шериги эканини қайд этди.
“Сўнгги йилларда Бош вазир Виктор Орбан билан биргаликдаги қатъий интилиш ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳаракатларимиз натижасида алоқаларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилди”, – деди президент.
Тошкент ва Будапешт ўртасида авиақатновлар бошланиши ишбилармонлик алоқалари ва туризм алмашинувларини янада фаоллаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Давлат раҳбари Эрон билан Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кўп минг йиллик тарихий илдизлардан куч олаётганини таъкидлади.
“Бугунги Эрон катта иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Кейинги йиллардаги олий даражадаги тарихий ташрифлар ва эришилган муҳим келишувлар муносабатларимизда янги юксалиш даврини бошлаб берди. Барча даражада ўзаро мулоқотлар фаоллашди. Икки томонлама савдо ҳажми ўсмоқда, қўшма корхоналар сони 300 тага етди. Қайд этилганидек, томонлар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олган”, – дейилади хабарда
Айтилишича, Ўзбекистон Эрон билан тоғ-кон, энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтиришдан манфаатдор. Транспорт йўлаклари ва транзит борасидаги ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.
Президент Ўмон Султонлиги Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ минтақасидаги муҳим ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. Муқаддас ислом дини, ўхшаш урф-одат ва қадриятлар ҳамкорлигимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.
“Тошкентда Султон Ҳайсам Ол Саид иштирокида очилган Шарқшунослик институтининг муҳташам кутубхонаси давлатларимиз ўртасида ўзига хос дўстлик рамзи бўлиб келмоқда, – деди давлат раҳбари.
Икки мамлакат ҳамкорлигида ҳали ишга солинмаган жуда катта салоҳият бор. Тез орада Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишини ўтказиш, Ишбилармонлар кенгашини тузиш зарурлиги қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, телекоммуникация, тўқимачилик саноати, туризм каби соҳалар ҳамкорлик учун истиқболлидир. Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компанияси имкониятларидан унумли фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти Жазоир араб-мусулмон дунёсида жадал суръатда тараққий этаётгани, катта иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат, Африка қитъасидаги истиқболли шеригимиз эканини таъкидлади. Жазоир араб давлатлари орасида биринчи бўлиб Тошкентда ўз элчихонасини очган.
“Олий даражадаги учрашувларни ташкил этиш, сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини жорий этиш, Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш зарурлиги, бу икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаши таъкидланди. Нефть-газ, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун делегацияларнинг ўзаро ташрифларини уюштириш зарурлиги қайд этилди”, – дейилади хабарда.
Маросим якунида президент элчиларга шарафли фаолиятида катта муваффақиятлар тилаб, мамлакат ҳудудларига бориш, бунёдкорлик ишлари билан танишишга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0