https://sputniknews.uz/20240507/abdusalom-azizov-qirgiziston-tojikiston-xavfsizlik-xizmat-43757697.html
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик хизмати раҳбарлари учрашди
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик хизмати раҳбарлари учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада Қирғизистон, Тожикистон Давлат ва Ўзбекистон хавфсизлик хизмати раислари учрашди.
2024-05-07T13:20+0500
2024-05-07T13:20+0500
2024-05-07T13:20+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
тожикистон
чегара
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/07/43757430_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_472be0a02db9fc7600ddcb9c1bb56cd4.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Фарғонада Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймумин Ятимов ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда умумий хавфсизлик, терроризм, наркотрафикка қарши курашиш ҳамда чегара масалалари кўриб чиқилди.Томонлар давлатлари ўртасида чегарадаги ҳамкорлик ва умуман олганда, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига тўхталиб ўтишди.Мулоқот чоғида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ кун тартибидаги масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш масалалари конструктив тарзда кўриб чиқилди.Музокаралар якунида Қирғизистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси аъзоларига чегаранинг қолган участкаларини мувофиқлаштириш, шунингдек, тегишли икки томонлама шартномани тайёрлаш ва имзолаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
ўзбекистон
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/07/43757430_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_86abd8fab36bc24f28b4a924325fae4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона қирғизистон тожикистон ўзбекистон хавфсизлик хизмати раис абдусалом азизов
фарғона қирғизистон тожикистон ўзбекистон хавфсизлик хизмати раис абдусалом азизов
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик хизмати раҳбарлари учрашди
Фарғонада Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон хавфсизлик хизмати раислари учрашди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Фарғонада Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймумин Ятимов ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда умумий хавфсизлик, терроризм, наркотрафикка қарши курашиш ҳамда чегара масалалари
кўриб чиқилди. “Музокаралар чоғида томонлар очиқ ва махфий тарзда минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини атрофлича муҳокама қилишди. Терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, ноқонуний миграция, контрабанда ва трансчегаравий характердаги бошқа таҳдид ва чақириқларга қарши курашиш каби долзарб соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди”, — дейилади ДХХ хабарида.
Томонлар давлатлари ўртасида чегарадаги ҳамкорлик ва умуман олганда, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига тўхталиб ўтишди.
Мулоқот чоғида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ кун тартибидаги масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш масалалари конструктив тарзда кўриб чиқилди.
“Учрашув иштирокчилари қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз давлат чегараларини демаркация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришди ва томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олди”, — дейилган хабарда.
Музокаралар якунида Қирғизистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси аъзоларига чегаранинг қолган участкаларини мувофиқлаштириш, шунингдек, тегишли икки томонлама шартномани тайёрлаш ва имзолаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.