Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди
20:30 06.05.2024 (янгиланди: 11:14 07.05.2024)
© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин провел встречу с членами правительства
© Sputnik / Дмитрий Астахов
/ Oбуна бўлиш
Россия президенти янги ҳукуматнинг тузилганига қадар ижро ҳокимият барча зарур ишларни узулуксиз амалга ошириши зарурлигини айтиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Владимир Путин инаугурациядан бир кун олдин Ҳукумат уйига келиб, Вазирлар маҳкамаси аъзолари билан учрашди ва уларга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.
“Ўтган йиллардаги биргаликдаги меҳнатингиз учун бугун сизга миннатдорчилик билдириш учун келдим”, - деди Россия президенти.
У амалдаги ҳукумат фаолияти пандемияга қарши кураш вақти бошланганини ва улар бу оғир синовдан муносиб ўтганини эсга олди.
2022 йилда Россия Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш учун фавқулодда чоралар кўришга мажбур бўлди, чунки муаммони тинч йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқ эди.
© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин провел встречу с членами правительства
Президент Владимир Путин провел встречу с членами правительства
© Sputnik / Александр Астафьев
/ Махсус операция бошланганидан сўнг Москвага қарши иқтисодий тажовуз бошланди – Россияга қарши киритилган санкциялар ишсизликка, корхоналарнинг ёпилишига олиб келиши керак эди, аммо бундай бўлмади, деб эслади Путин.
“Ўтган йили Россия иқтисодиёти дунёникидан юқори суръатларда ўсди, бу кўрсаткич бўйича биз нафақат Европа Иттифоқининг етакчи мамлакатлари, балки “Катта еттилик” давлатларидан ҳам олдинда”, — деди Путин. .
Ўз навбатида, бош вазир Михаил Мишустин мисли кўрилмаган санкциялар ҳукумат аъзоларини сафарбар қилганини таъкидлади. Шунингдек, у эътибор ва ишонч учун президентга миннатдорлик билдирди.
Путиннинг таъкидлашича, умуман олганда, ҳозирги Вазирлар маҳкамаси даврида Россия тарихий муаммоларга жавоб излаб, уларни муваффақиятли енгиб ўтмоқда. Ишнинг барча йўналишларида биз сезиларли натижаларга эришдик ва яхши ривожланиш суръатига эришдик, деб таъкидлади давлат раҳбари.
У янги ҳукуматнинг тузилиши яқин вақт ичида амалга оширилишини эслатиб ўтди ва бу даврда ижро ҳокимияти фаолиятида танаффуслар бўлмаслиги учун барча зарур ишларни амалга ошириш бўйича топшириқ берди.
Сайловлардан сўнг Россия президентининг инаугурация маросими 7 май, сешанба кунига белгиланган. Инаугурациясидан сўнг амалдаги ҳукумат ўз ваколатларидан қонуний равишда воз кечади ва унинг аъзолари вазифасини бажарувчи мақомга ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бош вазир Михаил Мишустин бошчилигидаги Вазирлар маҳкамаси 2020 йил 16 январдан иш бошлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, бош вазир Михаил Мишустин бошчилигидаги Вазирлар маҳкамаси 2020 йил 16 январдан иш бошлаган эди.