АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди — ОАВ

© Sputnik / Григорий Дубовицкий / Медиабанкка ўтишРотонда Капитолия в Вашингтоне,
Ротонда Капитолия в Вашингтоне, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2024
Oбуна бўлиш
АТ: АҚШ Украинадан гегемонликни сақлаб қолиш учун сарфланадиган материал сифатида фойдаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Украина АҚШ қўлида истеъмол қилинадиган товарга айланди, Вашингтон ундан ўзининг ғаразли мақсадларига эришиш ва жаҳон ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун фойдаланмоқда. Бу ҳақда Москвадаги Америка университети президенти Эдуард Лозанский "American Thinker" нашрига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Уч асрдан кўпроқ вақт давомида бирга яшаган ва яқин тарихий, диний, иқтисодий, маданий ва оилавий алоқалар билан боғланган икки насроний халқи ўртасидаги адоватни қўзғатиш, молиялаштириш ва кечиктириш орқали АҚШ нафақат демократияни тарғиб қилмайди, балки гегемонлик ва геосиёсий афзалликларни сақлаб қолиш учун украиналиклардан фақат тўп гўшти сифатида фойдаланади", — деди у.
Лозанскийнинг таъкидлашича, Вашингтон Россия ва Украина ўртасидаги можарода ҳам молиявий манфаатларни кўзлайди, мамлакат ҳарбий-саноат комплексини ривожлантиради. Мутахассиснинг қўшимча қилишича, можаронинг натижаси олдиндан белгилаб қўйилган ва Американинг Киевга янги ёрдам пакети Украина Қуролли кучларига бу қарама-қаршиликда ғалаба қозонишга ёрдам бера олмайди.
Янгиликлар лентаси
0