АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди — Байденнинг маслаҳатчиси

© AP Photo / © AP Photo / Evan VucciCоветник президента США по национальной безопасности Джейк Салливан
Cоветник президента США по национальной безопасности Джейк Салливан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2024
Oбуна бўлиш
FT: Байден маслаҳатчиси Салливан АҚШнинг Киевга ёрдами Россияни тўхтата олмаслигини тан олди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Яқинда Вашингтон томонидан маъқулланган Киевга ёрдам Россиянинг фронтда муваффақият қозонишига тўсқинлик қила олмайди. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанмаълум қилди, дея хабар берди РИА Новости Financial Times газетасига таяниб.
“Салливан, ўтган ой тасдиқланган АҚШнинг янги ёрдам пакетига қарамай, у ҳали ҳам “яқин даврда” фронтда “Россия ютуқларини” кутаётганини айтди”, — деб ёзади нашр Салливаннинг нутқига таяниб.
Шу билан бирга, Байденнинг маслаҳатчиси Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишни режалаштираётганини айтди. Нашр таъкидлаганидек, амалдорнинг бу сўзлари, агар амалдаги давлат раҳбари Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Оқ уй Украинадаги можаро ривожига қандай қарашини кўрсатади.
Материал муаллифига кўра, 2025 йилда Украина Қуролли кучларининг ҳар қандай ҳужуми АҚШдан кўпроқ молиялаштирилишига боғлиқ бўлади.
“Аммо собиқ президент ва Республикачилар партиясидан тахминий номзод бўлган Дональд Трамп Украинага ёрдам берилишига шубҳа билан қарайди ва можарога тезда барҳам беришга ва музокаралар йўли билан ечим топишга ҳаракат қилишга ваъда берди”, — дея қайд этди нашр.
Янгиликлар лентаси
0