Санкт-Петербургдаги Бош консулхона Олимжон Ибрагимовни мукофотлади

© "Дунё" ИАГенкольсульство Узбекистана вручил Олимджону Ибрагимову памятные подарки
Генкольсульство Узбекистана вручил Олимджону Ибрагимову памятные подарки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2024
Oбуна бўлиш
Одамларни ёнғиндан қутқарган Ўзбекистон фуқаросига эсдалик совғаси топширилди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Санкт-Петербургда 4 кишини ёнғиндан қутқариб қолган Олимжон Иброҳимовга Бош консулхона томонидан эсдалик совғаси топширилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Бош консулхона ходимлари ва диаспора фаоллари ҳамюртимизга кўрсатган жасорати учун миннатдорлик билдирдилар ва эсдалик совғаларини топширишди, - дейилади хабарда.
Олимжон аканинг сўзларга кўра, 25 апрель куни эрталаб у ўз участкасини режали кўздан кечириш чоғида 39-уйда ёнғин содир бўлаётганининг гувоҳи бўлган ва бу ҳақида ўт ўчирувчиларга хабар қилган.
"Хонадондаги аҳолининг қичқириғини эшитиб, эшикдан кириш имкони бўлмагани учун қувур орқали аланга ичида қолганларга ёрдам беришга ошиқдим. Тепага кўтарилаётган пайтимда йиқилиб тушишимга сал қолди. Олов ичида қолган тўрт кишини қутқардик. Уларнинг бири қувур орқали ва қолганларини эса ўт ўчириш машинаси зиналари кўмагига пастга олиб тушилди", дея эслайди Олимжон Иброҳимов.
У кишининг чаққонлик билан қувурдан тепага чиқиши акс этган виделар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди. Олимжон ака айтишига кўра, унинг яхши жисмоий формада бўлишига Ҳаво-десант қўшинлари сафларида хизмат қилгани ас қотган.
Олимжан Иброҳимов 7 йилдан бери Санкт-Петербургда ишлайди. Икки нафар фарзанди бор. Бу иккинчи маротаба одамларни ёнғиндан қутқариши бўлган. Бир йил аввал Олимжон ака Варейская кўчасидаги ёнғинда аёл кишининг ҳаётини сақлаб қолган.
Бундан олдин Олимжон Иброҳимовга шаҳар маъмурияти томонидан совғалар ҳамда маҳаллий аҳоли томонидан тўпланган мукофот пули ҳам топширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0