Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар сони 10 баробар ошди — вазир ўринбосари

© Пресс-служба Министерства экономического развития РФРоссия Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач
Россия Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2024
Oбуна бўлиш
Бунга тил тўсиқлари йўқлиги, визасиз режим, ҳафтасига 250та парвозлар мавжудлиги ва Ўзбекистодаги тарихий шаҳарлар жозибадорлиги сабаб бўлмоқда — Волвач.
ТОШКEНТ, 3 май – Sputnik. Сўнгги тўрт йил ичида россияликлар Ўзбекистонга 10 баробар кўп саёҳат қила бошлади, деди Россия Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач III Тошкент халқаро инвестиция форумида.
“Сўнгги тўрт йил ичида россияликларнинг Ўзбекистонга саёҳатлари сони 10 баробардан ортиқ – 37 мингдан 403 минг кишигача ошди, 2023 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг умумий ҳажмида россиялик сайёҳларнинг улуши қарийб 33 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонлик сайёҳларнинг 2023 йилда Россияга 800 мингдан ортиқ саёҳати амалга оширилди, бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпдир”, — деди Волвач.
У, шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳловчи россияликлар сонининг ўсишига сабаб бўлаётган омилларни санаб ўтди. Хусусан, визасиз режим, нафақат пойтахтлар балким бошқа йирик вилоятлар марказларини боғловчи парвозлар мавжудлиги, Россия ва Ўзбекистон орасида ҳафтасига 250 та рейс амалга оширилмоқда.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, россиялик меҳмонлар Ўзбекистонга тил тўсиқларининг йўқлиги, ва ЮНEСКО рўйхатига киритилган тарихий меъморчилик дурдоналари ҳамда афсонавий Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишиш имкониятини ўзига жалб қилмоқда.

“Туристик, жозибадор ва замонавий сайёҳлик маҳсулотини яратишда республика раҳбариятининг пухта ташкил этилган сиёсати муҳим роль ўйнайди.

Волвач, шунингдек, МДҲ мамлакатлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2030 йилгача ишлаб чиқилган стратегияда ички бозорда сайёҳлик оқимини фаоллаштиришдан ташқари, қўшма туризм маҳсулотлари яратиш ва уни жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳам назарда тутилганини маълум қилди.
МДҲда туризмни ривожлантиришга "Евроосиё тоғ курортлари альянси" ҳам ёрдам беради. Ушбу ташкилот 2023 йил ёзида Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон тоғ курортлари раҳбарлари томонидан имзоланган эди. Қирғизистон ва Озарбайжон ҳам яқин келажакда ушбу ҳужжатга қўшилиш ниятида.
Янгиликлар лентаси
0