Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади

© Sputnik / Артур Лебедев / Медиабанкка ўтишОтдыхающие на подъемнике
Отдыхающие на подъемнике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2024
Oбуна бўлиш
Объект халқаро даражадаги Россия-Ўзбекистон лойиҳасига айланади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Россия билан ҳамкорликда ароқон йўли қуради. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Олимхон Рустамов айтиб берди.

"Китоб туманида, Ғилон қишлоғида осма йўл қурмоқчимиз. Бугунги кунда россиялик тадбиркорлар халқаро мутахассислар билан биргаликда геологик шароит ва қияликларни ўрганиш учун бизга келишди. Биз ишчи гуруҳ туздик, шу йилнинг май ойининг охири ёки июнь ойининг бошига қадар мазкур лойиҳанинг катта тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда, шундан сўнг қурилишини бошлаймиз”, — деди у.

“Умуман олганда, биз россиялик инвесторлар билан жуда яқин ҳамкорлик қиламиз. Яқинда Тошкентда "Иннопром" кўргазмаси бўлиб ўтди ва унда биз 2024-2026 йилларда Қашқадарё вилоятига инвестицияларни жалб қилиш бўйича умумий қиймати 300 миллион долларлик келишувларга эришдик.
Хусусан, 2023 йилда биз Пермнинг ТОРН компанияси билан ҳамкорликда шартнома туздик ва трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этдик. Жорий йилда эса 500 га яқин трансформатор сотишни режалаштирганмиз.
Бундан ташқари, биз Пермь вилояти билан кабеллар ишлаб чиқариш учун электротехника соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдамиз.
Россия томони билан мебель ва ёғоч уйлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам келишувларимиз бор”, — деди у.
Янгиликлар лентаси
0