Путин Раҳмонни Ғалаба байрамига таклиф қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Таджикистана Э. Рахмон
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Таджикистана Э. Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2024
Oбуна бўлиш
Путин ва Раҳмон меҳнат мигрантлари муаммоларини сунъий бўрттириб кўрсатишга қаратилган уринишларга қарши туришга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Владимир Путин Эмомали Раҳмонни Ғалаба байрамига таклиф қилди. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Владимир Путин телефон орқали суҳбат чоғида Имомали Раҳмонни МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишга таклиф қилди”, — дейилади хабарда.
Шуниндек, давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалаларини, жумладан, миграция масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, ушбу соҳада тегишли органлар орасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Путин ва Раҳмон терроризм, экстремизм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва разведка хизматларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Жумладан, давлат раҳбарлари сўнгги пайтларда айрим кучларнинг Россияга, жумладан, Тожикистондан келаётган меҳнат мигрантлари билан боғлиқ муаммоларни сунъий равишда кучайтиришга уринишларини биргаликда бостиришга ва халқлар ўртасидаги вақт синовидан ўтган қардошлик муносабатларига путур етказа олмаслигига ишонч билдиришди.
Янгиликлар лентаси
0