https://sputniknews.uz/20240502/ukraina-yarador-muomala-43700453.html
“Бу ақлга сиғмайди”. Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
“Бу ақлга сиғмайди”. Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
“Бу ақлга сиғмайди”. Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
2024-05-02T19:05+0500
2024-05-02T19:05+0500
2024-05-02T19:05+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33546936_0:231:2500:1638_1920x0_80_0_0_691cc1a62ddc84496e43a6d543ea5a21.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Украина Қуролли кучлари тиббий хизматнинг қулаши туфайли ўз ярадорларини жанг майдонидан олиб кета олмаяпти, деди Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор "Our Country Our Choice" Америка ташкилотининг YouTube-каналидаги эфирда.Офицернинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларидаги ярадорларнинг аҳволи шу қадар аянчлики, улар тез тиббий ёрдам пунктига етиб бориш учун эвакуация машиналари ҳайдовчиларига пул тўлашга мажбур бўлмоқда.Аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина қўшинларининг фронт чизиғидаги оғир аҳволидан шикоят қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия сезиларли устунликка эга ва фаол ҳужум қилмоқда, бу эса тактик муваффақиятларга олиб келади. У ДХРнинг Краматорск йўналишидаги Ивановское ва Часов Ярни энг иссиқ нуқталар деб атади.Ўтган сешанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина қўшинлари деярли 500 минг кишини йўқотганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20240501/pentagon-ukraina-kutilmagan-muammo-43685090.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33546936_14:0:2237:1667_1920x0_80_0_0_fcbb9090a3d6923016c40902649c1024.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина ярадорлар
“Бу ақлга сиғмайди”. Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
Офицернинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларидаги ярадорларнинг аҳволи жуда аянчли.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Украина Қуролли кучлари тиббий хизматнинг қулаши туфайли ўз ярадорларини жанг майдонидан олиб кета олмаяпти,
деди Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор "Our Country Our Choice" Америка ташкилотининг YouTube-каналидаги эфирда.
“Украинанинг йўқотишлари даҳшатли. <...> Жанг қилиш учун зарур бўлган инфратузилма, таъминот, тиббий қисмлар, аскарларни жанг майдонидан эвакуация қилишни назарда тутяпман, Украинада буларнинг барчаси аллақачон йўқ. Оғир ярадорлар жанг майдонида ўлиш учун қолдирилади. Энди уларни олиб кета олишмайди”, - деди у.
Офицернинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларидаги ярадорларнинг аҳволи шу қадар аянчлики, улар тез тиббий ёрдам пунктига етиб бориш учун эвакуация машиналари ҳайдовчиларига пул тўлашга мажбур бўлмоқда.
“Бу ақлга сиғмайди. Бир сўз билан айтганда, Украина фронти қулаб тушди, руслар олдинга силжийди ва тўлиқ қулаш фақат вақт масаласидир”, - дейди Макгрегор.
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина қўшинларининг фронт чизиғидаги оғир аҳволидан шикоят қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия сезиларли устунликка эга ва фаол ҳужум қилмоқда, бу эса тактик муваффақиятларга олиб келади. У ДХРнинг Краматорск йўналишидаги Ивановское ва Часов Ярни энг иссиқ нуқталар деб атади.
Ўтган сешанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина қўшинлари деярли 500 минг кишини йўқотганини маълум қилди.