https://sputniknews.uz/20240502/quba-azerbaijan-uzbekistan-forum-43702428.html
Қубада ўтказиладиган Озарбайжон-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми санаси маълум бўлди
Қубада ўтказиладиган Озарбайжон-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми санаси маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 300 мингдан ортиқ турли юклар ташилди.
2024-05-02T16:00+0500
2024-05-02T16:00+0500
2024-05-02T17:19+0500
иқтисод
ўзбекистон
озарбайжон
форум
инвестиция
тошкент халқаро инвестиция форуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/17/38149331_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_faabbce3e6a28d4b07a5e19a341492a9.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Шу йилнинг 21 май куни Озарбайжоннинг Қуба шаҳрида Озарбайжон-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестиция форумида Озарбайжон Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги ижрочи директори Юсиф Абдуллаев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Озарбайжон делегацияси Тошкентда ўтаётган III Халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун кенгайтирилган таркибда келган.Қайд этилишича, бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси имзоланди. Ўтган 7-8 ой давомида бу ҳамкорлик сезиларли ютуқларга эришди. Тўқимачилик соҳасида катта имкониятлар мавжуд. Юсиф Абдуллаев тўқимачилик корхонаси яратиш лойиҳасини биргаликда амалга оширишга умид билдирди. Шунингдек, у Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида саноат, автомобилсозлик, қурилиш ва бошқа соҳаларда яқин бир неча ой ичида амалга ошириладиган яна бир қанча лойиҳаларни айтиб ўтди.Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи. Бу ҳақда Юсиф Абдуллаев инвестиция форуми доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовнинг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик транспорт, сармоя, энергетика ва саноат кооперацияси каби асосий йўналишларда фаол ривожланмоқда.Вазир таъкидлаганидек, икки йил аввал Ўзбекистондан олиб келинаётган товарларга махсус тарифлар жорий этилгани юк ташиш ҳажмини бир неча баробар ошириш имконини берди.Бу кўрсаткич йилига бир миллион тоннага етиши кутилмоқда. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида тўқимачилик ва заргарлик саноати, автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари ҳам форум иштирокчилари томонидан қайд этилди.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили февраль ойида Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтган эди. Унда икки мамлакат ўртасида 500 миллион долларлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича ҳукуматлараро битим имзолаган.Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган Озарбайжон республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 та мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган. Шу йилнинг 3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/17/38149331_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_6524cb8c4a3cff3ce511deffd9578fd2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
озарбайжон губа шаҳри озарбайжон-ўзбекистон ҳудудлараро форумитошкент юсиф абдуллаев
озарбайжон губа шаҳри озарбайжон-ўзбекистон ҳудудлараро форумитошкент юсиф абдуллаев
Қубада ўтказиладиган Озарбайжон-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми санаси маълум бўлди
16:00 02.05.2024 (янгиланди: 17:19 02.05.2024) Эксклюзив
2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 300 мингдан ортиқ турли юклар ташилди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Шу йилнинг 21 май куни Озарбайжоннинг Қуба шаҳрида Озарбайжон-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестиция форумида Озарбайжон Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги ижрочи директори Юсиф Абдуллаев маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Озарбайжон делегацияси Тошкентда ўтаётган III Халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун кенгайтирилган таркибда келган.
“21 май куни Озарбайжоннинг Губа шаҳрида Озарбайжон-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади”, — деди Юсиф Абдуллаев.
Қайд этилишича, бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси имзоланди. Ўтган 7-8 ой давомида бу ҳамкорлик сезиларли ютуқларга эришди. Тўқимачилик соҳасида катта имкониятлар мавжуд.
Юсиф Абдуллаев тўқимачилик корхонаси яратиш лойиҳасини биргаликда амалга оширишга умид билдирди. Шунингдек, у Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида саноат, автомобилсозлик, қурилиш ва бошқа соҳаларда яқин бир неча ой ичида амалга ошириладиган яна бир қанча лойиҳаларни айтиб ўтди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи. Бу ҳақда Юсиф Абдуллаев инвестиция форуми доирасида
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
“Кеча Вазирлар йиғилиши доирасида товар айирбошлашни бир миллиард долларга ошириш учун товарлар номенклатурасини белгилайдиган ишчи гуруҳ муҳокама қилинди. Бунинг учун катта имкониятлар мавжуд”, — дея аниқлик киритди Абдуллаев.
Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовнинг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик транспорт, сармоя, энергетика ва саноат кооперацияси каби асосий йўналишларда фаол ривожланмоқда.
Вазир таъкидлаганидек, икки йил аввал Ўзбекистондан олиб келинаётган товарларга махсус тарифлар жорий этилгани юк ташиш ҳажмини бир неча баробар ошириш имконини берди.
“2024 йилнинг дастлабки уч ойида барча транспорт турларида 300 мингдан ортиқ турли юклар ташилди”, — деди вазир.
Бу кўрсаткич йилига бир миллион тоннага етиши кутилмоқда. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида тўқимачилик ва заргарлик саноати, автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари ҳам форум иштирокчилари томонидан қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили февраль ойида Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтган эди. Унда икки мамлакат ўртасида 500 миллион долларлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича ҳукуматлараро битим имзолаган.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган Озарбайжон республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни
қабул қилганди.Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 та мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган. Шу йилнинг 3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.