https://sputniknews.uz/20240501/uzbekiston-258-mlrd-dollar-loyiha-43690207.html
Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2,58 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2,58 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ОИИБ вице-президенти билан учрашди.
2024-05-01T19:00+0500
2024-05-01T19:00+0500
2024-05-02T10:50+0500
иқтисод
ўзбекистон
банк
ҳамкорлик
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/01/43686806_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8875fdc379796e51683453c0e59593a4.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида (ОИИБ) 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ўтган учрашувда сўз борди.Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё ОИИБ вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.Томонлар энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш жараёни ҳамда 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига киритилган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқишди.Қайд этилишича, ҳозирги кунда банк иштирокида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти ва канализация, энергетика, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби тармоқларда умумий қиймати 2,57 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда.Шунингдек, сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган AIIB Бошқарувчилар Кенгашининг 9-йиллик йиғилишига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг шу йилнинг январь ойида ОИИБ бош қароргоҳига ташрифи якунлари бўйича 2024-2026-йилларда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида умумий қиймати 2,5 миллиард долларлик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланган эди.
https://sputniknews.uz/20230519/ozbekiston-xitoy-bank-yangi-sheriklik-dastur-35108191.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/01/43686806_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_69e516580a4e98d39acdc8fda1dae43a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири оииб вице-президенти
ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири оииб вице-президенти
Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2,58 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
19:00 01.05.2024 (янгиланди: 10:50 02.05.2024) Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ОИИБ вице-президенти билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида (ОИИБ) 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ўтган учрашувда
сўз борди. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё ОИИБ вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.
Томонлар энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш жараёни ҳамда 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига киритилган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқишди.
“Дастур доирасида яшил энергетика, сув таъминоти, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва инфратузилмавий ривожланиш каби жами 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳани молиялаштирилиши назарда тутилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда банк иштирокида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти ва канализация, энергетика, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби тармоқларда умумий қиймати 2,57 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Шунингдек, сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган AIIB Бошқарувчилар Кенгашининг 9-йиллик йиғилишига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг шу йилнинг январь ойида ОИИБ бош қароргоҳига ташрифи якунлари бўйича 2024-2026-йилларда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида умумий қиймати 2,5 миллиард долларлик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланган эди.