https://sputniknews.uz/20240430/garb-davlatlar-isroil-qurol-sotish-toxtatish-taklif-43673995.html
Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилишди – ОАВ
Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилишди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилмоқда. 30.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-30T18:14+0500
2024-04-30T18:14+0500
2024-04-30T18:14+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ғарб
исроил
фаластин
ҳужум
ҳарбийлар
ҳарбий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40623242_0:98:1200:773_1920x0_80_0_0_395c19821e1133c89147cf3c64a7ece3.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бир қатор Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости “Hurriyet” газетаси манбаларга таяниб хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси ва қатор давлатлар Ар-Риёддаги икки кунлик йиғилишда Исроил ва Тел-Авивни қўллаб-қувватловчи давлатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган босим элементларини муҳокама қилган.“Hurriyet” нашрининг ёзишича, қатор Ғарб давлатлари Исроилга қурол-яроғ сотишни қисқартиришни ва ҳатто унинг технологик таъминотини чеклашни таклиф қилмоқда.Қайд этилганидек, ҳаво ҳудудини чеклаш ҳам таклифлар орасида бор. Нашр, шунингдек, таклифлар орасида Францияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини бойкот қилиш ҳам борлигини хабар қилди.2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангарилари чегара ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ кишини гаровга олган. Расмий маълумотларга кўра, 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган.Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида тинч аҳоли манзилларига ҳужумларни ўз ичига олган “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Исроил анклавни тўлиқ блокадага олганини эълон қилди: сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 34 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 77 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.Ғазо сектори жанубий ва шимолий қисмларга бўлинган, Исроил эса ҲАМАСнинг сўнгги таянчи ҳисобланган Рафаҳда қуруқликдаги операцияга ҳозирлик кўрмоқда.Россия ташқи ишлар вазирлиги томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Москванинг позициясига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган формула асосида Шарқий Қуддусда пойтахт билан 1967 йилги чегаралрда Фаластин давлатини яратиш орқали келишувга эришиш мумкин.
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40623242_0:0:1068:800_1920x0_80_0_0_f57e1c1275705bd411e6214ca5019522.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, ғарб, исроил, фаластин, ҳужум, ҳарбийлар, ҳарбий
дунё янгиликлари, дунёда, ғарб, исроил, фаластин, ҳужум, ҳарбийлар, ҳарбий
Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилишди – ОАВ
ОАВ: Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бир қатор Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда
РИА Новости “Hurriyet” газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси ва қатор давлатлар Ар-Риёддаги икки кунлик йиғилишда Исроил ва Тел-Авивни қўллаб-қувватловчи давлатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган босим элементларини муҳокама қилган.
“Муҳокама учун кўплаб таклифлар илгари сурилди. Асосий мақсад – бу босим элементлари пакетига фақат айрим давлатларни эмас, балки кўпроқ давлатларни киритиш. Айниқса Ғарб давлатларини... Мавжуд маълумотларга кўра, баъзи Ғарб давлатлари ҳам бу лойиҳани қўллаб-қуввайди", – деб ёзди газетанинг ҳукумат доираларига яқин бўлган шарҳловчиси Ҳанде Фират.
“Hurriyet” нашрининг ёзишича, қатор Ғарб давлатлари Исроилга қурол-яроғ сотишни қисқартиришни ва ҳатто унинг технологик таъминотини чеклашни таклиф қилмоқда.
Қайд этилганидек, ҳаво ҳудудини чеклаш ҳам таклифлар орасида бор. Нашр, шунингдек, таклифлар орасида Францияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини бойкот қилиш ҳам борлигини хабар қилди.
2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангарилари чегара ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ кишини гаровга олган. Расмий маълумотларга кўра, 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида тинч аҳоли манзилларига ҳужумларни ўз ичига олган “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Исроил анклавни тўлиқ блокадага олганини эълон қилди: сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 34 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 77 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Ғазо сектори жанубий ва шимолий қисмларга бўлинган, Исроил эса ҲАМАСнинг сўнгги таянчи ҳисобланган Рафаҳда қуруқликдаги операцияга ҳозирлик кўрмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирлиги томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Москванинг позициясига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган формула асосида Шарқий Қуддусда пойтахт билан 1967 йилги чегаралрда Фаластин давлатини яратиш орқали келишувга эришиш мумкин.