https://sputniknews.uz/20240429/mirziyoev-toshkent-xalqaro-investitsiya-forum-tayyorgarlik-43654897.html
Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик ишлари билан танишди
Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик ишлари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президентга Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди.
2024-04-29T15:05+0500
2024-04-29T15:05+0500
2024-04-29T15:05+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
форум
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
опек
европа тикланиш ва тараққиёт банки (еттб)
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43655000_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b9d7af54b61506d93161d84cf3c63cae.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2022 йилда ўтган илк форумга 56 мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган бўлса, бу йил 84 та давлатдан қарийб 2 минг 500 киши қатнашиши кутилмоқда.Форум мамлакатнинг иқтисодий имкониятларини кўрсатиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни келишиш учун қулай майдондир. Шу боис унинг доирасидаги тадбирлар, муҳокама қилинадиган масалалар кўп.Ўзбекистон етакчиси форумни юқори даражада ташкиллаштириш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини тўла намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.Маълумот учун, ушбу кенгаш жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда, Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар беради. Бу галги мажлисда ҳам мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир долзарб масалалар кўриб чиқилади.Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43655000_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_da2338f6738d1ec80019240c7fe88214.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент халқаро инвестиция форуми шавкат мирзиёев
тошкент халқаро инвестиция форуми шавкат мирзиёев
Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик ишлари билан танишди
Президентга Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, 2022 йилда ўтган илк форумга 56 мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган бўлса, бу йил 84 та давлатдан қарийб 2 минг 500 киши қатнашиши кутилмоқда.
“Улар орасида ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари, БМТ, ЕТТБ, ОПЕК, ШҲТ каби халқаро ташкилотлардан юқори мартабали меҳмонлар бор”, — дейилади хабарда.
Форум мамлакатнинг иқтисодий имкониятларини кўрсатиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни келишиш учун қулай майдондир. Шу боис унинг доирасидаги тадбирлар, муҳокама қилинадиган масалалар кўп.
“Жумладан, шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари каби 40 дан ортиқ тадбирлар режалаштирилган. Шунингдек, юртимиздаги қатор лойиҳаларни ишга тушириш маросими кўзда тутилган”, — дея қайд этилди тақдимотда.
Ўзбекистон етакчиси форумни юқори даражада ташкиллаштириш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини тўла намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.
3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу кенгаш жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда, Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар беради. Бу галги мажлисда ҳам мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.