Ҳиндистон Ўзбекистонда автомобиль двигатели мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

© AP Photo / Matt SlocumМоторное масло. Иллюстративное фото
Моторное масло. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчихонаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ҳиндистон Ўзбекистонда автомобиль двигатели мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлик билдирди. Бу ҳақда "Дунё" АА маълум қилди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистоннинг етакчи компанияларига Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдим этилди.
Қайд этилишича, май ойида ўтказиладиган III Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳиндистонлик тадбиркорларнинг йирик делегацияси иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда қуйидаги таклифлар билдирилди:
"Sundev Renewables" компанияси таъсисчиси Дэвин Наранг ўнгги 6-7 йилда икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилганини айтиб, иқтисодий-инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирди.
"Hinduja Group" конгломерати департаменти раҳбари Сурен Алимчандани Ўзбекистонда автомобиль двигатели мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, минерал ўғитлар харид қилишга тайёрлигини билдириб, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бу борада музокаралар ўтказишини маълум қилди.
"MIER Group" компанияси маркетинг бўйича директори Гопал Суд озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганаётганини билдирди.
“Федерация Ҳиндистон бўйлаб 250 мингдан ортиқ аъзога эга. Биз Тошкент, Самарқанд ёки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудида фаолият юритаётган компания ва тадбиркорлар учун Ҳиндистонда ишончли ва истиқболли ҳамкор топиш бўйича амалий кўмак беришга тайёрмиз”, — деди Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси бош котиби Шаилеш Патҳак.
Унинг қайд этишича, ҳар йили "FICCI Frames" деб номланган медиа ва кўнгилочар тадбир ўтказилади. Уларда Шоҳруҳ Хон, Карина Капур ва бошқа таниқли кино арбоблари иштирок этади. Навбатдаги тадбирга Ўзбекистон ҳамкор давлат сифатида иштирок этиши таклиф этилди.
Янгиликлар лентаси
0