Байденнинг рейтинги Трампнинг машҳурлиги ошиб бораётган бир пайтда пасайишда давом этмоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВизит президента Украины В. Зеленского в США.
Визит президента Украины В. Зеленского в США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Oбуна бўлиш
Сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг ярмидан кўпи Байденнинг иш фаолиятини маъқулламайди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. CNN телеканали ўтказган сўровларга кўра, америкаликларнинг ярмидан кўпи Жо Байденнинг АҚШ президенти фаолиятини маъқулламайди, дея хабар берди РИА Новости.
Маълумотларга кўра, сўровда қатнашганларнинг 60 фоизи Байденнинг Қўшма Штатлар президенти фаолиятини маъқулламаган.
Телеканал маълумотларига кўра, респондентларнинг 71 фоизи АҚШ президентининг Фаластин-Исроил можароси бўйича сиёсатини маъқулламайди, фақат 28 фоизи қўллаб-қувватлаган.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сайловчилар томонидан АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байденга қараганда кўпроқ қўллаб-қувватланади. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 49 фоизи Трампни, респондентларнинг 43 фоизи эса, Байденни қўллаб-қувватлайди.
Сўров 18 апрелдан 23 апрелга қадар 1212 нафар катталар ўртасида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари, демократ Жо Байден, шунингдек, Американинг собиқ етакчиси, республикачи Дональд Трамп. Иккала номзод ҳам ўз партияларидан номзодликни таъминлаш учун дастлабки овозлардан етарлича делегат овозини тўплаган ва уларнинг деярли барча рақиблари пойгадан чиқишларини эълон қилган.
Янгиликлар лентаси
0