Ўзбекистонлик божхоначилар Москвада ўтаётган қўл жанги бўйича ЖЧда ғолиб бўлишди

© Таможенный комитет республики УзбекистанЧемпионат мира по рукопашному бою
Чемпионат мира по рукопашному бою - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2024
Oбуна бўлиш
Москвада қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик божхоначилар қўл жанги бўйича Москвада ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Москвада 25-30 апрель кунлари қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
“Ўзбекистон терма жамоаси номидан Сатторов мураббийлигида иштирок этаётган божхоначиларимиз Қобулов 88 кг вазнда "Ўзини ҳимоя қилиш" ҳамда "Жанг" йўналишларида битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган бўлса, Асроров 70 кг вазн тоифасида иккита бронза медалини юртимизга олиб келадиган бўлди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, божхона ходимларининг ушбу натижалари ташкилотчилар томонидан юксак эътироф этилди ва Халқаро қўл жанги федерацияси томонидан ташаккурнома эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон спортчилари Москвада ўтказилган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб бўлишган эди.
Янгиликлар лентаси
0