Санкциялар бу қурол ва ҳарбийларсиз уруш — Эрон олий раҳбари
© AP Photo / Office of the Iranian Supreme LeaderВерховный лидер Аятолла Али Хаменеи на встрече в Тегеране, Иран, 17 октября 2023 года.
© AP Photo / Office of the Iranian Supreme Leader
Oбуна бўлиш
Ғарб давлатларининг Эронга қарши санкциялар сиёсати барбод бўлди ва Америка маъмурияти буни шармандаларча тан олиши керак, деди Эрон раҳбарияти.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ғарб давлатлари томонидан киритилган санкциялар Эрон тараққиётини тўхтата олмайди, деди шанба куни Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий.
"Эронга қарши санкциялар ҳеч қачон натижа бермаган", - дея таъкидлади олий раҳбар "Тасним" агентлигига. Хоманаий фикрига кўра, санкциялар бу амалда қурол ишлатмасдан давлатларга қарши уруш олиб боришнинг бир усули ҳисобланади. Теҳронда Эрон экспортига бағишланган кўргазма очилишида “Санкциялар ҳарбийлар иштирокисиз ўзига хос урушдир”, деди Эрон олий раҳбари.
Бугун Теҳронда очилган “Иран Экспо – 2024” олтинчи халқаро кўргазмасида сўзга чиққан Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳам Ғарбнинг Эронга қарши санкциялар режаси барбод бўлганини таъкидлади.
“Ушбу кўргазма Эрон Ислом Республикасига санкциялар таъсир қилмаслигини кўрсатди. <...> Душманнинг Эронни яккалаб қўйиш режалари муваффақиятсиз бўлди ва келажакда ҳам ҳеч қандай натижа бермайди. <...> Америка маъмурияти Эронга қарши санкциялар сиёсати шармандаларча барбод бўлганини” тан олиши керак", - деди Раисий.
Маълумот учун, Исроил Дамашқдаги Эрон консулхонасига ракета зарбаси берганидан сўнг Эрон Исроилга оммавий ракета зарбаси берган эди. Шундан сўнг Ғарб давлатлари томонидан Эронга қарши навбатдаги санкциялар мавзуси фаол муҳокама қилина бошланди. Хусусан, ўтган ҳафтада ЕИ, Британия, АҚШ ва Канада Эронга қарши янги санкциялар жорий этишини эълон қилди.