Россия корхоналарининг 70 фоизида кадрлар етишмайди — Набиуллина

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишОтчет председателя ЦБ Эльвиры Набиуллиной в Государственной Думе
Отчет председателя ЦБ Эльвиры Набиуллиной в Государственной Думе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2024
Oбуна бўлиш
Россия банки раҳбари инфляция, валюта курслари ва Марказий банк олиб бораётган пул кредит сиёсати ҳақида батафсил маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия Марказий банки сўровларига кўра, мамлакатдаги корхоналарининг қарийб 70 фоизида кадрлар етишмаслиги қайд этилган. Бу ҳақида Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина матбуот анжуманида маълум қилди.

“15 мингтага яқин корхоналарни қамраб олган корхона мониторингининг маълумотларига кўра, корхоналарнинг қарийб 70 фоизи кадрлар етишмаслигини қайд этган”, - деди Набиуллина.

Набиуллинанинг сўзларига кўра, меҳнат бозорига бошқа узоқ муддатли тенденциялар, жумладан, демография ва меҳнат унумдорлигининг иш ҳақи ўсишидан орқада қолиши ҳам таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси Россия иқтисодиётига инфляция босимини келтириб чиқаради, деди у.

Инфляция пасаймоқда

“Ўтган йили асосий ставкани ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар инфляция босимини сезиларли даражада пасайтириш имконини берди. Уларнинг таъсири остида инфляция даражаси 4,3-4,8 фоизгача пасайди, деди Набиуллина.

"Бизнинг барқарор инфляция, айниқса, ўтган йилги чўққиларга нисбатан кескин пасайиб бормоқда. Бу чоракда ҳам унинг пасайганини кўрмоқдамиз. Йил охирига келиб нархларнинг жорий ўсиш суръати — 4% даражасида ёки ундан ҳам пастроқ бўлишига ишонамиз", - деди мутахассис.

Пул-кредит сиёсати

Асосий ставканинг ўзгаришсиз қолишини изоҳлар экан, Россия банки раҳбари қаттиққўл пул кредит сиёсти иқтисод ўсишига тўсқинлик қилишини айтиб ўтди.

"Айрим доираларда кенг тарқалга фикрларга қарамасдан, қаттиқ пул-кредит сиёсати ўз ўзидан иқтисодий ўсишни тўхтата олмайди. Иқтисодиёт ҳаддан ташқари "қизиб турган" даврда, талабнинг қўшимча ўсиши ишлаб чиқаришнинг сезиларли ўсишига олиб келмайди, лекин инфляциянинг сезиларли тезлашишига олиб келади", - деди Набиуллина.

2024 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб иқтисодиёт мувозанатли ўсиш суръатига ўтади. Шу билан талаб ва таклиф ўртасидаги тафовут қисқариб, нарх динамикасининг секинлашиши таъминланади.
Набиуллинанинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда Марказий банк базавий стсенарийда жорий йил учун ялпи ички маҳсулот ўсиши тахминини 2,5-3 фоизгача оширди.

Валюта курслари белгилаш

“Талабнинг ҳаддан ташқари ошиб бораётганида валюта курсини сунъий равишда белгилаш импортнинг ҳаддан ташқари ва узлуксиз ўсишига олиб келади ва агар экспорт ҳозиргидан кўпаймаса, импортни молиялаштириш учун сиз валюта сотиб олишингиз керак бўлади. Хорижий валютани экспортдан ташқари қаердан келтириш мумкин?

Бунинг учун Марказий Банк олтин-валюта заҳираларини сарф қила бошлайди, лекин уларнинг ҳам охири бор. Иккинчидан — заҳираларнинг камайиши миллий валютанинг кескин девальвациясига олиб келади. Шу сабабли бу йўл мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас", - деб тушунтирди Набиуллина.

"Халқаро тўловларга келсак, умуман олганда, биз иккиламчи санкциялар ва тўловлар мураккаблашиши хавфи ортиб бораётганини кўрамиз, биз тўловларни қандай осонлаштириш мумкинлигини кўриб чиқиш учун ҳамкорларимиз билан алоқадамиз, чунки дўст давлатлар билан ташқи савдо фаол ўсиб бормоқда. Албатта, , бу ишончли тўлов тизими билан бирга бўлиши керак”, — деди Марказий банк раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0