Ўзбекистонда лоторея ва букмекерликка рухсат берилади — фармон

© Sputnik / Екатерина ЛызловаРулетка в казино.
Рулетка в казино. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2024
Oбуна бўлиш
Таваккалчилик ўйинлари ташкил қилган юридик шахслар айланмадан 4%, жисмоний шахслар эса 0% солиқ тўлайди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади. Бу ҳақида 19 апрел куни имзоланган президент фармонида айтиб ўтилган.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;
Ушбу фаолият Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади;
Ўйин ва гаровларда фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

Солиққа тортиш тартиби:

Ушбу фаолиятни ташкил этган юридик шахслар олинган жами даромадидан, тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда, 4 фоиз айланма солиғи тўлайди.

Жисмоний шахслар лицензия асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерликдан олган ютуқ сифатида даромад солиғидан озод этилади.
Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчилари фаолияти Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан мониторинг ва назорат қилинади.
Янгиликлар лентаси
0