https://sputniknews.uz/20240425/ozbekiston-rossiya-jarrohlik-qolqop-eksport-43596424.html
Ўзбекистон Россияга жарроҳлик қўлқопларини экспорт қилишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Россияга жарроҳлик қўлқопларини экспорт қилишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг “Честный знак” маркировкалаш тизими вакиллари Ўзбекистондаги фармакомпания фаолияти билан танишди. 25.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-25T14:08+0500
2024-04-25T14:08+0500
2024-04-25T14:08+0500
жамият
ўзбекистон - россия
ўзбекистон
россия
жарроҳлик амалиёти
дори
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43596057_9:289:1176:945_1920x0_80_0_0_513345ada2b3a8c9d5de90f5a8125fc1.jpg
ТОШКEНТ, 25 апрель – Sputnik. Ўзбекистондаги фармацевтика компанияси Россияга жарроҳлик қўлқопларини етказиб беришни режалаштирмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.“Иннопром” кўргазмаси доирасида Россия Федерацияси “Честный знак” маркировкалаш тизими вакиллари Ўзбекистондаги маҳаллий фармакомпанияларнинг бирига ташриф буюрди. Ҳозирда Россия Федерацияси мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган бир марталик тиббий кўрик қўлқопларидан фойдаланмоқда.Компания томонидан 140 тадан ортиқ номдаги тайёр дори воситалари чиқарилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми эса йилига 500 миллион донани ташкил этади. Шунингдек, компания ўз маҳсулотларини 10 дан ортиқ давлатга экспорт қилади.Ташриф давомида россиялик вакиллар Ўзбекистонда дори воситаларини рақамли маркалаш тизимининг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишишди.Ўзбекистонда "Asl Belgisi” — дори воситаларининг рақамли маркировка қилиш тизими 2022 йил 1 сентябрда жорий этилган. Бу дориларни қалбакилаштириш ва контрабандага қарши курашиш имконини беради.Маълумот учун, Россиянинг “Честный знак” - бу миллий маҳсулотларни маркалаш ва кузатиб бориш тизими. Махсус рақамли код маҳсулотнинг ҳақиқийлиги ва сифатини кафолатлайди. Тизимнинг асосий вазифаси хавфсизлик даражасини ошириш, сохта ва паст сифатли муқобилларига қарши курашишдир.
https://sputniknews.uz/20240416/dorining-haqiqiyligini-qanday-tekshirish-mumkin--video-43460606.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43596057_121:196:1139:960_1920x0_80_0_0_2b96bd1188fdbfc2ddfeafb9ff752bda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон - россия, ўзбекистон, россия, жарроҳлик амалиёти , дори, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон - россия, ўзбекистон, россия, жарроҳлик амалиёти , дори, ҳамкорлик
Ўзбекистон Россияга жарроҳлик қўлқопларини экспорт қилишни режалаштирмоқда
Эксклюзив
Россиянинг “Честный знак” маркировкалаш тизими вакиллари Ўзбекистондаги фармакомпания фаолияти билан танишди.
ТОШКEНТ, 25 апрель – Sputnik. Ўзбекистондаги фармацевтика компанияси Россияга жарроҳлик қўлқопларини етказиб беришни режалаштирмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Иннопром” кўргазмаси доирасида Россия Федерацияси “Честный знак” маркировкалаш тизими вакиллари Ўзбекистондаги маҳаллий фармакомпанияларнинг бирига ташриф буюрди. Ҳозирда Россия Федерацияси мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган бир марталик тиббий кўрик қўлқопларидан фойдаланмоқда.
“Икки томон ўртасида дори ва тиббий маҳсулотлар экспорти бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Хусусан, эндиликда биз Россияга жарроҳлик қўлқопларини ҳам етказиб бериш ниятидамиз” – деди фармакомпания бош менежери Шерзод Усмонов.
Компания томонидан 140 тадан ортиқ номдаги тайёр дори воситалари чиқарилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми эса йилига 500 миллион донани ташкил этади. Шунингдек, компания ўз маҳсулотларини 10 дан ортиқ давлатга экспорт қилади.
Ташриф давомида россиялик вакиллар Ўзбекистонда дори воситаларини рақамли маркалаш тизимининг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишишди.
“Дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимининг жорий этилиши ўз навбатида дори воситаларини қалбакилаштириш ва контрабандасига қарши курашишда асосий омил сифатида хизмат қилмоқда. Бизнинг компаниямизда бу тизимнинг ишлаши кўплаб оворагарчиликларнинг олдини олишга ёрдам берди. Яъни жараённи тартибга солиб, дори воситалари устида назоратни кучайишига олиб келяпти” – дея қўшимча қилди Усмонов.
Ўзбекистонда "Asl Belgisi” — дори воситаларининг рақамли маркировка қилиш тизими 2022 йил 1 сентябрда жорий этилган. Бу дориларни қалбакилаштириш ва контрабандага қарши курашиш имконини беради.
Маълумот учун, Россиянинг “Честный знак” - бу миллий маҳсулотларни маркалаш ва кузатиб бориш тизими. Махсус рақамли код маҳсулотнинг ҳақиқийлиги ва сифатини кафолатлайди. Тизимнинг асосий вазифаси хавфсизлик даражасини ошириш, сохта ва паст сифатли муқобилларига қарши курашишдир.