Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатларида статистика соҳасини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС 2023. Работа форума
ЕАЭС 2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2024
Oбуна бўлиш
2026-2030 йилларга мўлжалланган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг статистика соҳасида интеграцияни ривожлантириш дастури концепциясини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) 2026–2030 йилларга мўлжалланган Статистика соҳасида интеграцияни ривожлантириш дастури концепциясини кўриб чиқди.
ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев раислигида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати ҳузуридаги Статистика бўйича маслаҳат қўмитасининг йиғилишида статистика соҳасида Евроосиё интеграциясини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Унда 2026-2030 йилларга мўлжалланган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) статистика соҳасида интеграцияни ривожлантириш дастури концепциясини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.

“2025 йилда статистика соҳасида жорий ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш дастурини амалга ошириш якунланади. Бугунги кунда аъзо давлатлар билан келгусидаги қўшма ҳаракатларимизнинг устувор йўналишларини аниқлаш муҳим”, — деди Глазьев.

Ушбу соҳада стратегик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва 2030 йилгача ривожланишнинг йўл харитасини шакллантириш мақсадида маслаҳат қўмитаси аъзолари жорий йилнинг 15-16 май кунлари Москвада бўлиб ўтадиган "2030 йилгача ЕОИИ статистикасини ривожлантиришнинг стратегик векторлари" халқаро семинарида фикр ва тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидладашди.
2023 йилга мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий-демографик статистика бўйича Иттифоқ давлатларининг ваколатли органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторинги бўйича ҳисобот тингланди.
Йиғилиш иштирокчилари яқин келажакда 2030 йилгача бўлган давр учун ЕОИИ статистикасини ривожлантириш бўйича стратегик ҳужжатларни тайёрлашда тўлов балансининг “кўзгу” статистикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни батафсил муҳокама қилишга қарор қилишди.
Бундан ташқари, 2025 йилгача бўлган Стратегияни амалга ошириш якунлари ва 2021-2025 йилларда статистика соҳасида ЕОИИ интеграцияни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган ҳаракатлар режаси кўриб чиқилди.
Равшан Назаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2024
Евроосиё интеграциясида Ўзбекистон мутлақ тақиқдан фаол кузатувчи даражасига етди—эксперт
Янгиликлар лентаси
0