Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМария Захарова
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
Oбуна бўлиш
Зеленский, Вашингтон пули эвазига, охирги украиналикларни ҳам ўлимга етакламоқда - Захарова.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Мария Захарова украиналикларни европаликлар томонидан қириб юборилган Америка ҳиндуларига ўхшатди.

Гап шундаки, Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижда яшаётган 18-60 ёшли эркакларга барча консуллик хизматлари кўрсатишни тақиқлади. 24 апрелдан бошлаб улар фақат Украинага қайтиш учун ҳужжат олиши мумкин.
“21-асрнинг биринчи чораги охирида дунё украин халқининг қирғинига гувоҳ бўлмоқда. Ғарб томонидан тайинланган Зеленский ва аслида украин миллатига алоқадар бўлмаган, бандитлар тўдаси Украинани тунаб, унинг бойликларини Ғарбга олиб чиқиб кетишди. Унинг тарихини ўчириб, қайта ёзишди, ёдгорликларини вайрон қилишди ва туб аҳолини йўқ қилишга киришишди.
Буларнинг ҳаммаси худди Шимолий Америка туб аҳолиси — ҳиндулар қирғинига ўхшайди. “Маданийлашган” европаликлар уларни ўн минглаб ўлдиришган эди. Масалан, Манхеттен ороли ҳиндулардан бир шода мунчақ эвазига сотиб олинган, аммо украиналикларга ҳатто мунчоқ ҳам тегмади. Уларнинг бўйнига фақат Америка сирмоғи илинди.
Энди бўлса Зеленский Вашингтон пули эвазига охирги украиналикларни ҳам ўлимга етакламоқда”, - деб ёзган ўзининг телеграм каналида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Янгиликлар лентаси
0