"Иннопром" фаолияти жуда ижобий баҳоланмоқда — Татаристон бош вазири ўринбосари

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Иннопромга Татаристондан 150 киши ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унга Татаристон Республикасидан деярли 150 киши ташриф буюрди. Стендда 53 та компания намойиш этилган.

“Иннопром" кўргазмасининг бугунги фаолияти ниҳоятда ижобий баҳоланмоқда ва ўтган йилга нисбатан эришилган натижалар салмоқли, деб ҳисоблайман. Келгуси йил у янада кўпроқ мева бериши ва биз унга йил бўйи тайёргарлик кўрамиз, янги лойиҳаларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз”, — деди Татаристон бош вазири ўринбосари Олег Коробченко.

Вазир ўринбосари айтишига кўра, Ўзбекистон ва Татаристон бугун биргаликда амалга ошираётган лойиҳалари нафақат Ўзбекистонга, балким Татаристонга ҳам янги импорт бозорларига чиқиш учун керак. Бу ҳамкорлик иккала томон учун ҳам даромадли.
"Айни дамда амалга оширилаётган ишларга келсак, бу “Град” компанияси ўз ҳамкорларини олиб келган, Россиянинг энг йирик қадоқлаш компанияси “Дана Феликс” Ўзбекистон бозорига чиқишни ўйлаяпти. “Косметика” компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширган ва бу ерда ўз технологияларини қўллашни режалаштирмоқда", — деб қўшимча қилди Коробченко.
Унинг сўзларига кўра, Татаристон Россия ва Ўзбекистон билан биргаликда катта ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда саноат паркларини ташкил этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Бу, албатта, 2 йилдан бери фаолият юритаётган Чирчиқдир. Бугунги кунда ҳудуд тўлиқ банд қилинган. Иккинчи босқични ишлаб чиқиш аллақачон давом этмоқда. Бу Жиззахдаги саноат парки бўлиб, ҳозирда деярли 4000 квадрат метр майдон тайёрланди ва тадбиркорлар ва мижозларни кутмоқда. Шунингдек, яна иккита янги лойиҳа – Бухоро ва Навоийдаги саноат парклари ишлаб чиқилмоқда”, - дея маълум қилди у.

Майдонлар жуда истиқболли: аэродром, темир йўл линиясидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд ва ишчи кучида катта салоҳият мавжуд.

“Энг муҳими - географик жойлашув. Ўзбекистонда, хусусан, хомашё базаси билан боғлиқ янги лойиҳаларни амалга оширишда катта имкониятлар мавжуд. Ўзбекистонда полипропилен хомашёси бор, нефт-кимё саноати ривожланган, уни янада кенгайтириш ва биз ҳозир кўриб чиқаётган истиқболли лойиҳалар мавжуд. Биз саноат вазири билан шу мавзуда катта йиғилиш ўтказдик. Унга соҳадаги барча корхона ва компаниялар раҳбарлар таклиф этилди. Делегатларимиздан, 50 тага яқин компания келиб, кенг кўламли музокаралар олиб борди”, – дея қайд этди у.

В Ташкенте открылась выставка Иннопром. Центральная Азия 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2024
“Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси: кун тартибидан қандай тадбирлар жой олган?
Янгиликлар лентаси
0