https://sputniknews.uz/20240422/ozbekiston-novgorod-qurilish-kolleji-filial-43544025.html
Ўзбекистонда Новгород қурилиш коллежининг филиали очилиши мумкин
Ўзбекистонда Новгород қурилиш коллежининг филиали очилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Новгород қурилиш коллежини республикада очиш таклифи ўзбекистонлик ҳамкорлардан келиб тушган.
2024-04-22T12:49+0500
2024-04-22T12:49+0500
2024-04-22T12:50+0500
жамият
ўзбекистон
россия
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
отм
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/18/18479413_0:129:3103:1874_1920x0_80_0_0_f48e34b6986bd8f2564e145ff4e57553.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Новгород қурилиш коллежининг филиали очилиши мумкин. Бу ҳақда Новгород вилояти губернатори Андрей Никитин Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиёда саноат кооперацияси: минтақавий эътибор” ялпи сессиясида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Никитиннинг сўзларига кўра, Новгород қурилиш коллежини республикада очиш таклифи ўзбекистонлик ҳамкорлардан келиб тушган.Губернатор бу ҳамкорликда амалга оширилаётган яна бир лойиҳа бўлишига умид билдирди.Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Новгород вилояти билан ҳамкорликда ташкил этилган электрон протезлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йилги ва бу йилги кўргазма иштирокчиси бўлган Россия компанияси экзоскелетлар, вертикализаторлар ва электрон протезлар билан шуғулланади.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
https://sputniknews.uz/20240417/innoprom-markaziy-osiyo-korgazmasi-kun-tartibi-43466875.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/18/18479413_122:0:2853:2048_1920x0_80_0_0_e64eaec3171f4d078d212c9ba6c11b99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон новгород қурилиш коллежининг филиали
ўзбекистон новгород қурилиш коллежининг филиали
Ўзбекистонда Новгород қурилиш коллежининг филиали очилиши мумкин
12:49 22.04.2024 (янгиланди: 12:50 22.04.2024) Новгород қурилиш коллежини республикада очиш таклифи ўзбекистонлик ҳамкорлардан келиб тушган.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Новгород қурилиш коллежининг филиали очилиши мумкин. Бу ҳақда Новгород вилояти губернатори Андрей Никитин Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиёда саноат кооперацияси: минтақавий эътибор” ялпи сессиясида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Никитиннинг сўзларига кўра, Новгород қурилиш коллежини республикада очиш таклифи ўзбекистонлик ҳамкорлардан келиб тушган.
“Ўзбекистонлик ҳамкорлар бизнинг қурилиш коллежининг республикада филиалини очиш таклифи билан мурожаат қилишди, айтишларича у Россияда энг зўри. Биз бунда иштирок этишга ва пилот минтақа бўлишга тайёрмиз”, — деди Никитин.
Губернатор бу ҳамкорликда амалга оширилаётган яна бир лойиҳа бўлишига умид билдирди.
Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Новгород вилояти билан ҳамкорликда ташкил этилган электрон протезлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йилги ва бу йилги кўргазма иштирокчиси бўлган Россия компанияси экзоскелетлар, вертикализаторлар ва электрон протезлар билан шуғулланади.
“Мазкур корхона ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этди ва бугунги кунда ушбу маҳсулотларнинг бир қисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда", — дейди губернатор.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.