https://sputniknews.uz/20240422/ozbekiston-hindiston-talim-hamkorlik-43540456.html
Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирмоқчи
Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Деҳлидаги Менежмент институтида ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курсларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. 22.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-22T13:56+0500
2024-04-22T13:56+0500
2024-04-22T13:56+0500
жамият
ҳиндистон
ўзбекистон
отм
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_38:168:1253:851_1920x0_80_0_0_b74cc808c1ea9d7abbf53cd5b3d4a507.png
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқалар фаоллаштирилади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ва "Ҳиндистон-Ўзбекистон" дўстлик жамияти вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев жорий йил дипломатия миссияси ва дўстлик жамияти ҳамкорлигида амалга оширишга қаратилган қатор лойиҳаларни таклиф қилди.Дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастрининг сўзларига кўра, ҳамкорликдан бири академик соҳада алмашиш дастурини амалга оширишга тегишлидир.Мулоқотда қуйидаги масалалар ўрганиб чиқилди:
https://sputniknews.uz/20240317/ozbekiston-hindiston-talim-tashkilot-hamkorlik-42990292.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_132:147:1070:851_1920x0_80_0_0_1efb8b47ebff39a6c3f1dd27163781a5.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳиндистон, ўзбекистон, отм, таълим
жамият, ҳиндистон, ўзбекистон, отм, таълим
Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирмоқчи
Деҳлидаги Менежмент институтида ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курсларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқалар фаоллаштирилади. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ва "Ҳиндистон-Ўзбекистон" дўстлик жамияти вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев жорий йил дипломатия миссияси ва дўстлик жамияти ҳамкорлигида амалга оширишга қаратилган қатор лойиҳаларни таклиф қилди.
Дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастрининг сўзларига кўра, ҳамкорликдан бири академик соҳада алмашиш дастурини амалга оширишга тегишлидир.
“Биз Ўзбекистон олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Ҳиндистонга ташрифини ташкил қилишга тайёрмиз. Бугун элчихонага Лаъл Баҳодир Шастри ҳаётига бағишланган китобни совға қилдик. Турли адабиёт намуналарини ўзбек ва ҳинд тилларига таржима қилиш жараёнига кўмаклашиш ҳам ўзаро алоқаларимизнинг муҳим йўналишини ташкил қилиши мумкин”, — деди у.
Мулоқотда қуйидаги масалалар ўрганиб чиқилди:
Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Менежмент институтида ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этиш;
Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш;
икки мамлакат китобхонлари учун қизиқарли бўлган адабиётларни ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларига биргаликда таржима қилиш;
қўшма маданий тадбирлар ўтказиш.