Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев франциялик рақибини мағлуб этди

© Instagram / bektemirmelikuzievБоксёр Бектемир Меликузиев
Боксёр Бектемир Меликузиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2024
Oбуна бўлиш
Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев франциялик рақибини мағлуб этди, дея хабар берди Бокс федерацияси.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76 кг) тоифаси вакили, боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини бугун тонгда ўтказди.
“Франциялик Пьер Юбер Дибомбегага қарши бўлиб ўтган жанг, 7-раундда Бектемирнинг қошидаги жароҳат сабабли тўхтатилди”, —дейилади хабарда
Қайд этилишича, 7 раунддан сўнг ҳисобланган очколар бўйича (79-73, 79-73, 78-74) Мелиқўзиев рақибидан устун келди.
Шу тариқа спортчи ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental камарини сақлаб қолди.
Янгиликлар лентаси
0